26.07.2025 15:14
91
Афғонистоннинг энг нотинч ҳудудида ҳам осойишталик ўрнатилди
Афғонистонда Исломий Амирлик ўрнатилганидан бери Нуристон вилоятида бирор бир жиддий бузғунчилик ҳаракати содир этилгани йўқ. Бу ҳақда вилоят полиция бошлиғи Ахтар Муҳаммад Мазмал маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, бу барқарорлик аҳоли ва хавфсизлик органлари ўртасидаги яқин ҳамкорлик, шунингдек, маҳаллий аҳоли билан юксак даражадаги ўзаро тушуниш ва мувофиқлашув натижасидир.
Илгари мамлакатдаги энг нотинч тоғли минтақа сифатида танилган Нуристон сўнгги йилларда сезиларли ўзгаришларни бошдан кечираётгани айтилмоқда.