22.07.2025 11:29
89
Афғонистоннинг бир қарич ери ҳам хорижликларга берилмайди – Муттақий
Афғонистоннинг ҳатто бир қарич ерида ҳам хорижлик ҳарбийларга жой йўқ. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Амирхон Муттақий айтиб ўтди.
АҚШ етакчиси Дональд Трампнинг мамлакатдаги Багром авиабазасида Хитой қўшинлари борлиги ҳақидаги баёнотларига жавоб берган Муттақий:
"Ислом амирлиги Афғонистонда ҳеч қандай ташқи ҳарбий кучлар бўлишига рухсат бермайди. Бежизга йигирма йил курашмадик ва юз минглаб шаҳидлар қони тўкилмади. Миллий суверенитет “қизил чизиқ”дир. Хорижий кучларни жойлаштириш масаласи ҳатто муҳокамага ҳам қўйилмаган", деган у.
Унинг таъкидлашича, агар афғонлар буни қабул қилишга тайёр бўлганларида, улар мамлакатда АҚШ, НАТО ва унинг иттифоқчилари мавжудлигини қабул қилган бўларди. Аммо улар охирги босқинчини қувиб чиқаргунига қадар курашдилар.