04.02.2025 09:04

Аббос режими Ғазо устидан назоратни ўз қўлига олмоқчи

Фаластин маъмурияти Ғазо устидан назоратни қўлга киритиш учун ҲАМАСга қарши ҳаракат қилишга тайёр эканини Қўшма Штатларга маълум қилди. Reuters агентлигининг хабар беришича, секторни махсус қўмита орқали бошқариш режалаштирилган.

Маълумотларга кўра, Фаластин маъмуриятининг юқори лавозимли расмийси Ҳусайн ал-Шайх АҚШ вакилларига ушбу режани тақдим этган. Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдда бўлиб ўтган учрашувда Трампнинг махсус вакили Стив Виткофф ҳам иштирок этган.

Режага кўра, Ғазо секторини АҚШ фуқароси ва Фаластин маъмурияти бош вазир ўринбосари Зиёд Абу Амр бошқаради. У 2014 йилдаги Ғазо урушида секторни қайта тиклаш учун маблағ ажратилишига қарши чиққан шахс сифатида танилган.

АҚШ маъмурияти Аббос режими кучларининг ҲАМАСга қарши кураша олишига ишончсизлик билдириб, Аббосга ташқи ҳарбий ёрдам кераклигини таъкидламоқда.

Бундан ташқари, Дональд Трамп унинг Фаластин маъмурияти билан тўғридан-тўғри муносабатлари йўқлиги Аббос раҳбариятини ташвишга солмоқда.

Декабрь ойидан бери Аббос маъмурияти кучлари Женин қочқинлар лагерида Фаластин қаршилик жангчиларига қарши ҳужумларни кучайтирган. 

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.