04.10.2025 06:49
46

1967 йилдан бери илк марта яҳудий номзод Сурия парламенти сайловларида қатнашади

Сурия-америкалик раввин Генри Хамра Дамашқ округидан Халқ мажлисига ўз номзодини қўйди. Шу тариқа, у 1967 йилдан буён Сурияда парламент сайловида қатнашган биринчи яҳудий номзодга айланди. Агар сайланса Хамра ўтган асрнинг 40-йилларидан бери парламентдаги илк яҳудий депутат бўлади.

Генри Хамра бу йил Сурияга қайтган ва Сурия тикланиши учун 100 минг доллар хайрия қилишга ваъда берганди.

Президент Аҳмад аш-Шаръ ҳокимиятга келганидан бери яҳудий жамоасига нисбатан нисбатан очиқлик сиёсатини юритиб, Дамашққа турли яҳудий делегацияларини, ҳатто айрим исроиллик фуқароларни ҳам қабул қилди.

Ўтган ҳафта эса у америкалик миллиардер ва Жаҳон Яҳудий Конгресси президенти Рональд Лаудер билан учрашди. Суҳбат “жуда ижобий” кечгани ва исроил билан муносабатларни нормаллаштириш масаласи муҳокама қилингани маълум қилинган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.