-
Ливандаги янги портлашлар оқибатида камида 9 киши ҳалок бўлди, яна 300 киши яраланди. Бу сафар радиолар, телефонлар, бармоқ излари қурилмалари, шунингдек, қуёш батареялари ва литий-ионли батареялардан қувват оладиган қурилмалар портлаган.
-
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси Фаластин томонидан тақдим этилган, Исроилдан Халқаро Суд қарорига риоя этиши ва бир йил ичида босиб олинган Фаластин ҳудудларини тарк этишини талаб қилувчи резолюция лойиҳасини ёқлаб овоз берди. Резолюцияни 124 давлат, жумладан, Ўзбекистон қўллаб-қувватлади.
-
Тhe Guardian нашрининг ёзишича, “бугун ғарбликлар фаластинликларнинг мисли кўрилмаган чидамлилиги, эътиқоди, ахлоқий кучи ва характерини тушуниш учун Қуръон ўқимоқда”. Шу зайлда, минглаб одамлар ўзлари кашф этаётган ҳақиқатни англаб, Қуръоннинг ўзгартирувчи таъсирини ўз таналарида ҳис қилишмоқда. Бу кўпларни Исломни қабул қилишга, бошқаларни эса унга янги нуқтаи назар билан қарашга ундаяпти.
-
Юз бераётган воқеаларни таҳлил қилсак, кўпчилик мусулмонлар томонидан содир этилган барча террористик ҳужумларда Ғарбнинг ташқи сиёсати қолиб, нуқул Ислом динини айблаётганига гувоҳ бўламиз. Боиси Ғарбнинг ташқи сиёсатини таҳлил қилиш ва унинг терроризм билан алоқадорлигини ўрганиш, содир этилган ҳужумларда Исломни айблашга нисбатан қийинроқ.
-
Озарбайжон Чеченистонда уч нафар фуқаросининг ҳибсга олиниши муносабати билан Россия Ташқи ишлар вазирлигига норозилик нотаси юборди. Нотада ушланган фуқароларини Украина ҳудудидаги уруш зонасига мажбуран ўтказиш эҳтимолидан хавотир билдирилган. Озарбайжон томони Россия ТИВдан вазиятни тушунишини ва ўз фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чораларини кўришни талаб қилган.
-
Афғонистоннинг Уммондаги элчихонаси қайтадан ўз фаолиятини бошлади. Қайд этилишича, элчихона фаолияти "Толибон" тайинлаган дипломатлар томонидан юритилмоқда. Ҳозирда дунёнинг 39 та давлатида афғон дипломатик ваколатхонаси фаолият кўрсатмоқда.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 348 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
Бойсундаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги» газ конидан водород сульфид (олтингугурт гази) сизиб чиқиши қайтадан бошланди. 4 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда (расмий манбаларда – 2 киши), жароҳатланганлар ҳам бор.
-
Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида фойдали қазилмалар соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Ушбу ҳужжат геология-қидирув ва юқори қийматли маҳсулотлар занжирини яратиш йўлида икки давлат мулоқотини давом эттиришда муҳим қадам экани қайд этилди.
-
Ливанда “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати аъзолари фойдаланган пейжерларда бир вақтда портлашлар содир бўлди. Портлашлар натижасида жами 9 киши, жумладан бир бола ҳалок бўлди, 2800 киши жароҳатланди, улардан 200 нафарининг аҳволи оғир. Тафсилотлар