Ижтимоий тармоқларда АҚШ Ғазо секторига ташлаган гуманитар ёрдамда муддати ўтган ва таркибида чўчқа гўшти бўлган армия паёги акс этган видео пайдо бўлди.

Аввалроқ Қўшма Штатлар Ғазо секторининг шимолий қисмига “41,4 мингдан ортиқ озиқ-овқат ва 23 минг шиша сув”дан иборат навбатдаги гуманитар ёрдам партиясини етказиш бўйича операция ўтказилгани маълум қилинган эди.

“АҚШ Марказий қўмондонлиги 9 март куни... давом этаётган можародан жабр кўрган тинч аҳолига муҳим ёрдам кўрсатиш учун Ғазо шимолига гуманитар ёрдам жўнатди”, дейилади АҚШ Марказий қўмондонлиги хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 9 март куни Ғазода самолётдан ташланган гуманитар ёрдам пакетлари парашютлари очилмагани сабабли тўғридан-тўғри озиқ-овқат кутаётган фаластинликлар устига тушган, оқибатда энг камида 5 киши ҳалок бўлган эди.

Мавзуга алоқадор