02.05.2025 06:16
59
Трамп маъмурияти Шавкат Мирзиёевдан миннатдор бўлди
АҚШ расмийлари президент Шавкат Мирзиёевга Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон фуқаролари бўлган 131 кишини депортация қилиш бўйича амалиётни ташкил этгани ва молиялаштиргани учун миннатдорлик билдирди.
Марказий осиёликларни олиб қайтаётган рейс Вашингтон ва Тошкент ўртасидаги келишув доирасида амалга оширилган.
Ўзбекистон ҳукумати ўз фуқароларини қайтариш харажатларини тўлаган. Билдирилишича, бу Трамп лавозимга киришганидан бери хорижий ҳукумат билан биринчи шундай келишувидир.
АҚШ ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэм 131 нафар ноқонуний муҳожирни ўз ватанига қайтариш учун чартер рейс ташкил этган Ўзбекистон президентини алоҳида эътироф этди.
"Биз Шавкат Мирзиёевга 131 нафар ноқонуний муҳожирни ўз ватанига қайтариш учун самолёт жўнатишга раҳбарлик қилгани учун миннатдорчилик билдирамиз", деган у.
Fox News телеканалининг маълум қилишича, Қозоғистон ва Қирғизистон фуқаролари Ўзбекистонга келиши билан ватанига жўнатилади.