01.05.2025 17:53
92

Босқинчи *исроил ўрмон ёнғинларига қарши курашда Озарбайжондан ёрдам сўради

исроилда 30 апрел куни бошланган ўрмон ёнғинлари туфайли таҳдиднинг энг юқори даражаси эълон қилинди. Мамлакатда поездлар қатнови қисман тўхтатилди, ёнғинни ўчиришга юздан очиқ бригадалар, шунингдек, самолёт ва вертолётлар жалб этилган.

сионистик тузум ташқи ишлар вазири Саарнинг маълум қилишича, босқинчилар ёнғинга қарши курашда Озарбайжон, Британия ва бошқа давлатлардан ёрдам сўраган.

исроил армияси матбуот хизмати ёнғинларни ўчириш ишлари давом этаётганини маълум қилди. Ўнлаб жиҳозлар, шунингдек, исроил ҳаво кучлари самолётлари жалб қилинган.

Шу билан бирга исроил ёнғинларни ўчириш учун Франция ёрдамини рад этди. 

Чоршанба куни Маҳмуд Аббос бошчилигидаги Фаластин маъмурияти ҳам ўт ўчириш бригадаларини юборишни таклиф қилган, бироқ исроилдан жавоб олмаган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.