ўзбек матбуоти
Нега айрим ўзбек нашрлари мусулмонлар хато қилишини пойлаб ўтиради?
Ўзбекистонда ёки дунёнинг қайсидир бир қисмида мусулмонлар бирор хато иш қилса, айрим ўзбек нашрлари танга топган телбадек олди-орқасини суриштирмасдан жар солишга тушишади. Гўёки "ана, мусулмонлар шундай, буларга қўйиб берсангиз, Ўзбекистонни ҳам шу кўйга солишади", деган маънода хабарнинг асл манбалари, тафсилотларини ўрганмай туриб хабар тарқатишга киришишади. Бу нафақат журналистик этикага зид, балки ёлғон тарқатиш, жамиятда қарама-қаршилик, бўлиниш, тарафкашликни ҳам келтириб чиқаради. Ёлғондан сув ичаётган бу нашрлар ёхуд бизни қандай қилиб алдашяпти?
Давомини ўқиш...30.01.2025 16:00