таҳлил
- 01
Айни пайтда дунё яна қайта шаклланиш остонасида турибди. Бунинг белгиларини дунёни ларзага солаётган воқеа-ҳодисаларда кўриш мумкин. Россия-Украина урушидан аввалроқ заифлашиб бораётган империя – АҚШ ва янги пайдо бўлган куч – Хитой ўртасидаги уруш қайсидир маънода бошланиб бўлди.
Ҳозиргача энг ёмон сценарий амалга ошмаган ва одатий уруш бошланмаган бўлса-да, Исроил, айниқса, охирги бир ой ичида Эрон ва Ҳамасга қарши ҳужумларини янги босқичга кўтарган кўринади.