қонунчилик
Бастрикин рус халқини ҳақорат қилди – спикер
Россия парламенти спикери Вячеслав Володин тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикиннинг сўзларини танқид қилди. Гап шундаки, у Санкт-Петербург халқаро юридик форумида йиғилганларга мурожаат қилиб, миграция сиёсатини қаттиқлаштириш борасида қачон тузукроқ қонунлар ишлаб чиқилишини сўраган. У ушбу мурожаатида "Госдума" ўрнига "Государственная дура" (Ҳокимиятдаги аҳмоқлар маъносида) сўзларини ишлатган. Маълумот учун, йиғилишда Бастрикин Россия фуқаролигини олган 30 мингдан ортиқ "муҳожир" аниқлангани, улардан 10 минг нафари аллақачон фронтга жўнатилганини ҳам қўшимча қилганди.
Давомини ўқиш...113628.06.2024 09:04Энди боласини ноқонуний диний таълим олишга жалб қилган ота-оналар жавобгарликка тортилиши мумкин
Ўзбекистонда ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан болани ноқонуний диний таълим олишга жалб қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда. Тегишли қонун лойиҳаси 25 июнь куни депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.
Давомини ўқиш...177025.06.2024 13:04Депутатлар чет эл фуқароларини номақбул деб топувчи қонунни қабул қилди
Қонунчилик палатаси депутатлари чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистонда бўлишини номақбул деб топиш асослари ва тартибини белгиловчи қонун лойиҳасини учинчи ўқишда қабул қилди. Ҳужжат билан давлат суверенитетига, ҳудудий яхлитлигига ва хавфсизлигига зид бўлган, давлатлараро, ижтимоий, миллий, ирқий ҳамда диний адоватни келтириб чиқарувчи, халқнинг шаъни, қадр-қимматини ёки тарихини таҳқирловчи мазмундаги оммавий чиқишлар қилиш ёхуд ҳаракатлар содир этиш шахсни Ўзбекистонда бўлишини номақбул деб топиш учун асос бўлиши белгиланмоқда.
Давомини ўқиш...120525.06.2024 12:17