қирзиғистон

  • Қирғиз боксчисига ёрдам берган ўзбекистонлик мураббий медаль билан тақдирланди

    Париждаги Олимпиадада бронза медалини қўлга киритган қирғизистонлик боксчи Мунарбек Сейитбек уулуга мусобақалар вақтида секундантлик қилган ўзбекистонлик мураббий Акмал Ҳасанов Чингиз Айтматов медали билан тақдирланди. “Акмалга инсонийлик, қардошлик муносабатингиз учун раҳмат айтамиз. Қадрлаймиз, ҳурмат қиламиз, олқишлаймиз. Ташрифингизни интиқлик билан кутамиз. Сиз барча мақтов ва мукофотларга лойиқсиз”, — деди “Чингиз Айтматов номидаги Иссиқкўл форуми” халқаро жамоат бирлашмаси бош котиби Ассол Молдокматова.

    Давомини ўқиш...
    2106
    07.08.2024 13:27
  • Қирғизистонда табиий офатлар хавфини камайтириш бўйича минтақавий форум бўлиб ўтди

    Қирғизистоннинг Иссиқкўл бўйидаги Чўлпон-Ота шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари фавқулодда вазиятлар вазирликлари раҳбарларининг минтақавий форум-кенгаши бўлиб ўтди. Тадбирда Марказий Осиё зилзила, сув тошқинлари, кўчки каби табиий офатларга мойил заиф ҳудуд бўлиб қолаётгани, аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген фавқулодда ҳодисалардан ҳимоя қилиш бўйича ўзаро ҳамкорликни кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

    Давомини ўқиш...
    868
    16.08.2024 10:08
  • Туркия Қирғизистоннинг 58,8 млн долларлик қарзидан воз кечди

    Туркия «яшил» лойиҳаларни амалга ошириш эвазига Қирғизистоннинг 58,8 млн долларлик ташқи қарзидан кечди. Шунингдек, Туркия ва Қирғизистон ўртасида 19 та ҳужжат имзоланди. Туркиянинг İhlas Holding холдинги билан энергетика соҳасида 7 млрд долларлик келишувга эришилди.

    Давомини ўқиш...
    727
    05.11.2024 15:35

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.