марказий осиёда тинчлик
Тожикистон ва Қирғизистон 1,1 километрлик баҳсли чегара участкаси бўйича келишиб олди
Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги баҳсли чегаранинг яна 1,1 километрини келишиб олди. Айни пайтда икки давлат ўртасидаги умумий 972 километрлик чегаранинг 889,45 километри ёки қарийб 90 фоизи аниқ белгиланган ва чегара чизиғи тортилган. Қолган қисмлари баҳсли ҳисобланади. Яъни, ҳар икки томон ҳам ўзини деб ҳисоблайдиган ҳудудлар ҳамон мавжуд.
Давомини ўқиш...19.02.2024 02:04Қозоғистон президенти Ўзбекистон ташқи ишлар вазирини қабул қилди
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Токаев Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовни қабул қилди. Суҳбат чоғида, жумладан, сув хўжалиги соҳасида ҳамкорлик ва Марказий Осиёда минтақавий хавфсизликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Давомини ўқиш...20.02.2024 11:45АҚШ санкцияларнинг Марказий Осиёга таъсирини юмшатишда кўмаклашади
АҚШ Россияга қарши санкцияларнинг Марказий Осиё давлатларига салбий таъсирини юмшатиш устида ишлашда давом этиш, минтақа билан савдо ҳажмини ошириш ва у ерга сармоя оқимини оширишга тайёрлигини билдирди.
Давомини ўқиш...15.03.2024 09:30Қирғиз боксчисига ёрдам берган ўзбекистонлик мураббий медаль билан тақдирланди
Париждаги Олимпиадада бронза медалини қўлга киритган қирғизистонлик боксчи Мунарбек Сейитбек уулуга мусобақалар вақтида секундантлик қилган ўзбекистонлик мураббий Акмал Ҳасанов Чингиз Айтматов медали билан тақдирланди. “Акмалга инсонийлик, қардошлик муносабатингиз учун раҳмат айтамиз. Қадрлаймиз, ҳурмат қиламиз, олқишлаймиз. Ташрифингизни интиқлик билан кутамиз. Сиз барча мақтов ва мукофотларга лойиқсиз”, — деди “Чингиз Айтматов номидаги Иссиқкўл форуми” халқаро жамоат бирлашмаси бош котиби Ассол Молдокматова.
Давомини ўқиш...07.08.2024 13:27Қирғизистонда табиий офатлар хавфини камайтириш бўйича минтақавий форум бўлиб ўтди
Қирғизистоннинг Иссиқкўл бўйидаги Чўлпон-Ота шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари фавқулодда вазиятлар вазирликлари раҳбарларининг минтақавий форум-кенгаши бўлиб ўтди. Тадбирда Марказий Осиё зилзила, сув тошқинлари, кўчки каби табиий офатларга мойил заиф ҳудуд бўлиб қолаётгани, аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген фавқулодда ҳодисалардан ҳимоя қилиш бўйича ўзаро ҳамкорликни кучайтириш зарурлиги таъкидланди.
Давомини ўқиш...16.08.2024 10:08Токаев: Остона Қозоғистон-Тожикистон муносабатларини янги босқичга кўтариш ниятида
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев давлат ташрифи билан Тожикистонга келди. Икки томонлама музокараларда давлатлар ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий алоқаларни янада кенгайтириш, ўзаро савдо алоқасини 2 млрд долларга етказиш масалалари муҳокама қилинди. “Иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз бутун Марказий Осиё минтақасида барқарор ўсиш ва барқарорликни таъминлашга хизмат қилади”, — деди Тоқаев ташриф давомида.
Давомини ўқиш...22.08.2024 17:24