грузия

  • Грузия бир жинсли никоҳни тақиқламоқчи

    Грузия парламенти бир жинсли никоҳларни рўйхатдан ўтказиш, ўз жинсини ўзгартирган ёки ноанаънавий йўналишга эга шахсларга бола асраб олиш, жинсни ўзгартириш бўйича тиббий муолажаларни ўтказиш ва "ЛГБТ ташвиқоти" кабиларни тақиқлашни кўзда тутувчи қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда. Ҳужжатнинг узил-кесил кузда қабул қилиниши кутилмоқда.

  • Грузияда сайлов можароси: Россия яна “махсус операция” ўтказдими?

    Грузияда 26 октябрда бўлиб ўтган сайловлар сиёсий инқирозга сабаб бўлди. Овоз бериш натижаларини ҳеч бир мухолифат партия тан олмади. Маҳаллий кузатув миссиялари эса кенг кўламли ва оммавий қоидабузарликлардан далолат бермоқда. Грузия президенти сайловларни ноқонуний деб эълон қилди ва уларнинг ўтказилишини “Россия махсус операцияси” деб атади.

  • Грузияда Европадан узоқлашишга қарши намойишлар бешинчи кундирки тинмаяпти

    Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе ноябрь охирида мамлакатнинг ЕИга қўшилиши бўйича музокаралар 2028 йилгача музлатиб қўйилганини маълум қилганидан сўнг норозилик намойишлари кучайди. Бешинчи кундирки полиция ва намойишчилар ўртасида тўқнашувлар содир бўлмоқда. Полиция сув пуркагич ва кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланмоқда, аҳоли эса баррикадалар қуриб, полицияга мушакларни йўналтирмоқда.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.