чили
- 01
Чилилик 620 нафар юрист Халқаро жиноий судга Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху ва бошқа Исроил расмийларига қарши Фаластин ҳудудида содир этилган жиноятлар учун даъво аризаси берди. Даъвода Ғазо сектори ва Ғарбий Соҳилда фаластинликларга нисбатан геноцид, инсониятга қарши жиноятлар ва уруш жиноятлари содир этилгани ҳақида далиллар келтирилган.
Исроил компаниялари апрель ойида Чилида бўлиб ўтадиган FIDAE-2024 ҳарбий ва аэрокосмик техника халқаро кўргазмасида иштирок эта олмайди. Аввалроқ Чили президенти Габриел Борик Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларини танқид қилган эди. Ноябрь ойида эса расмий Сантьяго Тел-Авивдан элчисини чақириб олганди.