балужлар

  • Покистонда жангарилар ҳужуми натижасида 73 киши ҳалок бўлди

    Покистон шимоли-ғарбида “Белужистон озодлик армияси” бўлгинчи террор ташкилоти жангарилари йўлдаги тинч аҳолига, шунингдек, полиция бўлимлари, ҳарбий база ва темир йўлга ҳужум қилди. Ҳудудда аксилтеррор амалиёти ўтказилди. Сўнгги маълумотларга кўра, айирмачилар билан тўқнашув оқибатида энг камида 73 киши ҳалок бўлган. Уларнинг 38 нафари тинч аҳоли вакиллари, 14 нафари ҳарбий ва полициячилар, 21 нафари жангарилардир.

  • Эронда тўрт киши қўпорувчилик ташкилотига аъзоликда гумонланиб ўлдирилди

    Эроннинг Систон ва Балужистон вилоятида террорчилик ташкилотига аъзоликда гумон қилинган тўрт киши ўлдирилгани, яна олти киши қўлга олингани маълум қилинди. Мамлакатнинг ушбу қисмида асосан сунний мусулмонлар – балужлар яшайди ва улар Покистондаги балужлар билан мустақиллик учун курашиб келмоқда.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.