05.11.2024 14:52

Эронда тўрт киши қўпорувчилик ташкилотига аъзоликда гумонланиб ўлдирилди

Эроннинг Систон ва Балужистон вилоятида террорчилик ташкилотига аъзоликда гумон қилинган тўрт киши ўлдирилди. Бу ҳақда Эрон инқилоб қўриқчилари корпуси вакили Аҳмад Шафаи хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, вилоят жанубида ўтказилган махсус операция давомида тўрт нафар террорчи йўқ қилинган, яна олти нафари қўлга олинган. Бир ҳафта давомида жами саккиз нафар жангари ўлдирилган, ўн тўрт нафари қўлга олинди.

Шафаи, шунингдек, Америкада ишлаб чиқарилган кўп сонли қурол-яроғ мусодара қилингани ҳақида хабар берди. Унинг сўзларига кўра, ҳалок бўлганлар орасида ўн нафар эронлик аскар ҳалок бўлган чегарачиларга ҳужум иштирокчилари ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, 26 октябрь куни Систон ва Балужистон вилоятининг Тефтон ҳудудида номаълум шахслар чегарачиларга ҳужум қилган эди. Ҳужум натижасида ўн нафар аскар ҳалок бўлди.

 

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.