ҳарбий ҳамкорлик
Сомали ва Миср ҳарбий ҳамкорликни мустаҳкамламоқчи
Миср мудофаа вазири Абдул Мажид Сақр икки давлат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик янада мустаҳкамланишини маълум қилган. Шунингдек, Африка иттифоқининг Сомалида барқарорликни таъминлаш миссияси (AUSSOM) таркибидаги Миср ҳарбийлари яқин вақт ичида Сомалига юборилишини тасдиқлаган. Олдинроқ, Сомали ва Миср «Аш-Шабоб» жангариларига қарши курашда ҳамкорлик қилишга келишиб олган эди.
Давомини ўқиш...4530.09.2025 08:28Саудия Туркиядан 6 миллиард долларлик ҳарбий техника сотиб олади
Туркия ҳукумати Саудия Арабистони билан 6 миллиард долларлик мудофаа шартномасини тузишни режалаштирмоқда. Ушбу келишув доирасида Саудия қироллиги ҳарбий кемалар, танклар ва ракеталарни сотиб олиши мумкин.
Давомини ўқиш...96229.01.2025 13:30Туркий давлатлар ҳарбий ҳамкорлиги кучаймоқда – эксперт
Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) янги геосиёсий ўйинчи сифатида халқаро майдонга чиқди. Бу ҳақда Американинг Eurasia Review нашрида таҳлилий мақола чоп этилди. Мақолада ҳар бир давлат ТДТнинг тенг ҳуқуқли аъзоси ҳисобланиши ташкилотнинг ютуғи сифатида эътироф этилган. Муаллиф МДҲ, Британия ҳамдўстлиги ёки Франкофония сингари ташкилотларда собиқ мустамлакачи давлатлар етакчилик қилиши, қолган давлатлар эса сиёсий, дипломатик, иқтисодий ва хавфсизлик масаласида кучлиларнинг гапига қулоқ солишини қўшимча қилган.
Давомини ўқиш...199801.07.2024 08:31