араб лигаси
Араб давлатлари лигаси Ҳизбуллоҳни террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқарди
Байрутда Араб лигаси бош котиби ёрдамчиси Ҳусам Заки қаршилик ҳаракати сиёсий бюроси аъзоси Муҳаммад Раад билан учрашиб, унга лига қарорини маълум қилган. Журналистлар билан суҳбатда мисрлик дипломат Ҳизбуллоҳнинг Исроил билан можароси кенгайишига йўл қўйиб бўлмаслигини ҳамда барча томонлар БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 1701-резолюциясига риоя қилиши кераклигини қўшимча қилган. Маълумот учун, 2016 йилда Араб лигаси Саудия ташаббуси билан Ҳизбуллоҳни террор ташкилот деб тан олганди.
Давомини ўқиш...106229.06.2024 18:25Таҳлил: Араб Лигаси қандай ташкилот бугун унинг ўрни борми?
Исроил Сурия, Ливан ва Ғарбий соҳил ҳисобига ўз ҳудудини доимий равишда кенгайтириб борар экан, араб ҳукмдорлари учун ғоят хавотирли вазият юзага келмоқда. Улар энди ниҳоят ўзларининг бошига тушиши мумкин бўлган фалокатни бартараф этадиган умумий позицияга келишга мажбур бўлмоқда. Ҳатто ўзларининг шахсий манфаатлари хавф остида бўлса ҳам, улар яна имкониятни бой беришадими ёки бундан фойдаланишадими, буниси ҳали номаълум.
Давомини ўқиш...22010.03.2025 08:30