02.05.2025 17:30
97
Ҳиндистон ва Покистон: вазият кескинлашмоқда! Ядро уруши яқин…(ми?)
Халқаро жамоатчилик ва эксперт доиралар бир ҳафтадан бери бу сафарги Кашмир низоси сабабларини ўрганишга астойдил уринмоқда. Хўш, Покистон-Ҳиндистон муаммоларининг кескинлашувидан ким манфаатдор? Албатта, бундан манфаатдор марказлар ва сабаблар бор...
70 йилдан ошибдики, Ҳиндистон таркибидан Покистоннинг ажралиб чиқиши ортидан юзага келган Кашмир муаммоси ҳал этилмай келади. Қорли тоғлар билан ўралган Кашмир буддавий Ҳиндистон ва исломий Покистон ўртасидаги “жаннатмакон ўлка” деб таърифланади. Аммо сўнгги 20 йил ичида бу маскан учун юзага келган низоларда ҳар икки томонни кўшиб ҳисоблаганда 40 мингдан зиёд инсоннинг ёстиғи қуриди.
Ҳиндистон Исломободни айирмачи жангариларни қўллаб-қувватлашда, Покистон эса Ҳиндистон кучларини Кашмирдаги мусулмонларга босим ўтказиб, аҳоли норозилигига сабаб бўлишда айблайди.
Можаро илдизи
1947 йилда, Британия Ҳиндистонини тақсимлашда асосан мусулмонлардан иборат Кашмир (ҳозирда ҳудуднинг Ҳиндистон қисмидаги 12 миллион аҳолининг 60 фоиздан кўпроғи мусулмонлар) аслида мусулмон Покистонга ўтиши керак эди. Бироқ ўшанда Кашмир ва Жамму князлигини ҳинд махаража – Хари Синкх бошқарарди. Махаража ўз салтанатининг Ҳиндистон таркибига қўшилишини истади, табиийки, кўпчиликни ташкил этган мусулмонлар бу қарорга қарши чиқди. Шу тариқа қуролли зиддият келиб чиқди, кашмир қабилалари отрядлари Покистон армияси кўмагида махаража салтанатининг тахминан учдан бир қисмини эгаллаб олди. Ҳудуднинг бу қисми ҳамон Покистон назорати остида, фронт чизиғи эса “назорат чизиғи” деб аталувчи, де-факто чегарага, де-юре ҳар икки томон тан олмайдиган линияга айланди.
Таъкидлаш ўринлики, айни пайтда собиқ Жамму ва Кашмир князлиги ҳудудининг тўлалигича ёки қисман кимга мансублиги масаласи оз бўлса-да Хитой томонидан ҳам баҳсга сабаб бўлиб келади. Яъни Кашмирнинг 86 минг кв км қисми Покистон, 130 минг кв км ҳудуди Ҳиндистон томонидан назорат қилинади. Ўз навбатида, Хитой ҳам аҳоли кам, аммо стратегик муҳим ҳудуд – Аксайчин ва баланд тоғли ҳудудларни эгаллаб турибди.
1965 йилда Ҳиндистон ва Покистон ўртасида Кашмир туфайли етти мингга яқин инсоннинг ёстиғини қуритган, иккинчи жаҳон урушидан бери энг йирик зирҳли техникалар тўқнашган, юзлаб танклар ишдан чиққан, ўнлаб самолётлар уриб туширилган яна бир уруш юз берди. Дарвоқе, бу уруш мобайнида Ҳиндистон Шарқий Покистонга ҳам ҳужум қилди. Бироқ бу қонли уруш охир-оқибат 1971 йилда дунё харитасида яна бир мустақил давлат – Бангладеш Халқ Республикасининг пайдо бўлиши билан якун топди.
1999 йилда эса кўлами жиҳатидан кичикроқ “Каргил уруши” юз берди. Унда Кашмирнинг Каргил минтақаси учун икки ойлик тўқнашувлар содир бўлди. Шу йилнинг февралида Кашмирда ҳинд ҳарбийлари колоннасига қилинган ҳужумдан кейин навбатдаги кескинлик кузатилди. Покистон ва Ҳиндистон биттадан самолёт уриб туширди.
Яқиндагина Кашмирда сайёҳларга уюштирилган қўпорувчилик ҳаракати эса янги, аммо аввалгиларга қараганда жиддийроқ зиддиятни келтириб чиқарди. Шу ўринда, Нью-Деҳлининг сайёҳларга уюштирилган ҳужумга берган кескин жавоби аниқ ортиқча, чунки ҳудудларни ҳарбий ва полиция қўриқлаш даражаси жуда юқори ва террорчилар гуруҳи назорат пунктларидан ўта олмаслиги аниқ. Дарвоқе, 2016 йилдаги шунга ўхшаш воқеалар – 17 нафар, 2019 йилда эса 47 нафар ҳиндистонлик ҳарбийнинг ўлдирилишида, ҳужум миқёси кенгроқ бўлганига қарамасдан, муносабатлар бунчалик кескинлашмаганди. Бу сафар ҳам Деҳли ҳужум ортида Покистон борлигини бот-бот таъкидлади. Айни пайтда, Исломободнинг мустақил халқаро тергов ўтказиш чақириғини ҳам инкор этмоқда. Аслида қўпорувчилик ҳаракати ортида Ҳиндистон ҳукуматининг ўзи турган бўлиши мумкин. Шу баҳона Нью-Дели Кашмир мухторияти мақомини бекор қилишни режалаштираётгани эҳтимолдан йироқ эмас.
Чунки бу иккала давлат ҳам атом қуролига эга!
Ечим борми?
Кашмир муаммоси бўйича БМТнинг позициясига келсак, унинг тақдирини референдум ҳал қилиши кераклиги маълум бўлади. Аммо уни қандай ўтказиш белгиланмаган. Покистон барча ҳудудлардаги вазиятни «ҳозирги ҳолати бўйича» тўғридан-тўғри ўтказишни назарда тутади, Ҳиндистоннинг талаблари эса бошқача – аввал Озод Кашмир ва Гилгит Балтистонни Ҳиндистон юрисдикциясига ўтказиш, кейин эса референдум. Бугун хавотирли омил шундаки, 2019 йилда Ҳиндистон Конституциянинг 370-моддасига киритилган ўзгартиришларга кўра, мамлакатнинг исталган қисмидан бўлган ҳинду аҳоли Кашмирда ер сотиб олиш ва яшаш имкониятига эга. Ҳозирда бундай кўчиб келганлар сони 85 мингга яқинни ташкил этмоқда. Бу келажакда ҳиндлар учун қўл келиши, мусулмон кашмирликларга қарши референдум натижаларига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин. Демак, Кашмирнинг этноконфессия қиёфасини ўзгартиришга қаратилган Конституциявий ўзгартиришлар терактга сабаб бўлган биринчи тахмин.
Дарвоқе, Покистон Кашмир муаммосини халқаро деб тан олади ва уни шу даражада ҳал қилишни талаб қилади; Ҳиндистон эса уни икки мамлакатнинг ички иши деб ҳисоблайди ва ташқи тартибга солишдан қўрқади.
Кескинлашувга қайтадиган бўлсак, Нью-Деҳлининг асосий таҳдиди Ҳинд дарёси ҳавзаси сувларини тақсимлашни тартибга солувчи 1960 йилги Сув шартномасининг қоидаларини қайта кўриб чиқиш имкониятидир.
Демак, Ҳиндистон Покистон томонга сув оқимини камайтириш ва унга сунъий тошқинлар билан таҳдид солишдан ташқари, ўз ҳудудларининг ирригация шароитларини яхшилаш имкониятини ҳам қўлга киритади: биринчи навбатда – Кашмир ва Панжобда. Асосан қишлоқ хўжалигига ихтисослашган Панжоб ерларини кўпроқ сув билан таъминлаш – Амритсарнинг Нью-Делига содиқлигига яна бир воситадир. Шу боисдан Ҳиндистон Ҳинд дарёси ва унинг ирмоқларида қўшимча ирригация иншоотларини қуришга интилади. Покистонга сув беришни чеклаши мумкин.
Ваҳоланки Покистон ва Ҳиндистон ўртасида 1960 йилда анча мураккаб музокаралар йўли билан «сув битими» тузилганди, унга кўра Ҳинд дарёсининг учта ирмоғидан Покистон фойдаланади. Бу келишувга доимо риоя қилинган, аммо ҳозирда Нью-Деҳли ундаги иштирокини тўхтатди. Покистон учун эса бу ҳаёт-мамот масаласи, чунки ундан электр энергиясини ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалигини суғоришда фойдаланилади. Шу сабабли минтақавий экспертлар Ҳиндистон ва Покистоннинг эҳтимолий тўқнашуви борасида пессимистик кайфиятда. Ҳиндистонда сув омилининг аҳамиятини яхши тушунишади ва қурғоқчилик нима эканлигини Сурия мисолида кўриш мумкин эди, у ерда айнан сув омили фуқаролар уруши катализаторига айланганди. Демак, Покистон учун Ҳиндистон билан Кашмир масаласини мураккаблаштиришнинг амалий маъноси йўқ. Чунки Исломобод сувсиз қолиши мумкинлигини яхши билади. Мураккаб иқтисодий вазиятни ҳам ҳисобга олсак, вазият янада ойдинлашади. Масаланинг яна бир томони борки, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг миллатчилик сиёсати, мусулмонларга нисбатан тазйиқлари унинг “Бхаратия жаната” ҳукмрон партияси обрўсини анча тушириб юборди. Сўнгги парламент сайловларида аввалги сайловларга қараганда бирмунча камроқ овоз олиши Модини чоралар кўришга ундамоқда. Хавфсизликни баҳона қилиб сайловчиларни ўзига тортишга уринмоқда.
Айни пайтда, бир қатор экспертлар Ҳиндистонни урушга тортиш учун Пекиннинг низони қўзғашдаги роли ҳақида гапиришмоқда. Аслида Қозондаги БРИКС саммитидан кейин Пекин ва Нью-Дели ўртасидаги муносабатлар тикланмоқда. Аммо Хитойнинг Покистондаги манфаатлари амбицияли. Бу ерда CPEC лойиҳасига иккинчи ҳаёт беришга уринмоқда, унинг бир қисми Гилгит-Балтистон орқали ўтади (ҳарбий ҳаракатларнинг эҳтимолий ҳудуди). Нью-Деҳли Балужистонда вазиятни издан чиқаришга уринаётганига қарамай, хитойликлар амалда ўз иқтисодий зонасида ҳаддан ташқари провокацияларга йўл қўймайдилар. Асосийси – Хитой раислик қилган йилда ШҲТ бирлигига берилган зарба Пекиннинг ўзига ҳам, билвосита Москвага ҳам сезиларли обрўли йўқотишларга олиб келади. Яна бир тоифа экспертлар АҚШ вице-президенти Жи Ди Вэнснинг теракт билан бир вақтга тўғри келган ташрифини эслади. Вэнс Деҳлига ҳарбий таъминот ва Америка компаниялари ҳамда бир қатор ишлаб чиқариш корхоналарини Хитойдан Ҳиндистонга кўчириш масаласини муҳокама қилди. Шу нуқтаи назардан, Хитой Кашмир терактига алоқадор деган тахминлар бор. Бу билан Пекин инвесторларга Ҳиндистон тинч эмас, деган муждани йўллаган бўлиши эҳтимолдан узоқ эмас. Ноқулай вазиятга Россия ҳам қўшилди. Нарендра Модининг 9 май куни Москвага ғалаба кунини нишонлаш учун ташрифи кутилаётганди, кейинроқ Владимир Путиннинг Ҳиндистонга ташрифи ҳам режалаштирилган. Дарвоқе, Моди учун Россияга бормаслик учун қулай прецедент яратилди. Ғалаба куни арафасида Кашмирдаги вазият кескинлашуви туфайли Моди Москвага ташрифни бекор қилиш йўлини топди.
Яна бир фикр. Халқаро контекстда низо глобал кучлар мувозанатининг кенгроқ трансформациясини акс эттиради. Трамп маъмурияти даврида АҚШнинг Хитойга нисбатан агрессив ташқи сиёсати бошқа ҳудудларда ҳам ҳаракатларни қўзғатмоқда. Вашингтонга яқинлашаётган Ҳиндистон очиқ низо юзага келган тақдирда Америка ёрдамига умид қилиши мумкин, Покистон эса биринчи навбатда савдо ва ҳарбий технологиялар соҳасида Пекин билан алоқаларни мустаҳкамламоқда.
Эрон омили
Бу ўринда Эрон омили ҳақида ҳам гапириляпти. Эрон тергов учун ўз ёрдамини жуда қисқа муддатда таклиф қилган давлатлардан бири бўлди. Аммо унинг ўзи ҳам зарба олди: «Шимол-Жануб» транспорт йўлаги учун аҳамиятли бўлган Бандар Аббос портидаги Shahid Rajaei контейнер мажмуаси портлади (ёки портлатилди), Ҳиндистон фойдаланадиган Чабаҳор эса зарар кўрмади. Аслида Теҳронга ҳам низо керак эмас. Мамлакат Ҳиндистон ва Россия билан муносабатларни мустаҳкамлашга, АҚШ билан муносабатларни нормаллаштиришга ва Исроил билан эҳтимолий қарама-қаршиликнинг олдини олишга интилмоқда.
Сув учун ядровий уруш
Олимларнинг фикрича, сайёрамиздаги биринчи ядро уруши сув учун келиб чиқиши ва у Россия ва АҚШ ўртасида эмас, балки Ҳиндистон ва Покистон ўртасида бошланиши мумкин. БМТнинг Гамильтондаги (Канада) сув захиралари, атроф-муҳит ва саломатлик институти ходимлари Ҳиндистон яриморолида ичимлик суви етишмаслиги ҳақиқатда жуда жиддий муаммо эканлигини айтмоқда. Уларнинг фикрича, Ҳинд дарёси ҳавзаси исталган вақтда портлаши мумкин бўлган сув "бомбаси" ҳисобланади.
Ҳиндистон билан Покистоннинг бир-бирига ўзаро ядро зарбасини (ҳар икки томондан 170 тадан ядровий ракеталар бор) амалга ошириши, ҳар икки томондан 50 тадан ракета отилса, портлаш ва оқибатда юзага келган ёнғинлар ва радиация туфайли урушнинг биринчи ҳафтасидаёқ камида 20 миллион киши қурбон бўлади. Бу, албатта, даҳшат. Биринчи жаҳон урушида бундан оз одам ҳалок бўлганди. Лекин атом бомбаларнинг вайронкорлик ҳаракати шу билан тугамайди: ёнғинлар, ядро портлаши оқибатида радиоактив зарралар стратосферага тушади. Ҳисоб-китобларга кўра, Ҳиндистон-Покистон ўртасидаги ядровий можаро атмосферанинг юқори қатламига 5-6 млн тонна радиактив материални чиқаради; қурум қуёш нурини тўсиб қўяди ва Ер юзасидаги ўртача йиллик ҳароратни сезиларли даражада пасайтириб юборади. Ҳавонинг совуб кетиши ўнлаб йилларга чўзилиши мумкин. Дунёдаги ҳозирда мавжуд бўлган дон захираси, дунё бўйича умумий эҳтиёжни узоғи билан 100 кунгина қондира олади. Захира томом бўлгач, Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги ядро уруши оқибатида юзага келган ядровий қиш сайёрамиз аҳолисининг қарийб учдан бирини очарчиликка маҳкум этади. Бу икки миллиард киши деганидир.
Аммо умуман катта уруш бўлишига ишончим комил эмас – ҳеч қандай катта уруш бўлмаса керак. Ҳодисаларнинг кўрсатишича, чегараларда вазият кескинлашади, иккала томон ҳам «қаергадир» ўқ отади, ҳеч ким ҳақиқий жанг ҳаракатларини олиб бормайди. Низонинг шу даражада қолиши эҳтимоли катта. Энг кўпи – чегара чизиғида қисқа муддатли жанг ҳаракатлари. Катта урушга айланиш имкониятини 10–20 фоизга баҳолаган бўлардим. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, Кашмирдаги вазиятнинг кескинлашувидан манфаатдор кучлар ва акторлар сони аниқ иккитадан кўпроқ: бевосита жалб қилингани эса Ҳиндистон ва Покистон.
Агар Деҳли ва Исломобод ўз амбицияларини тийиб тура олмаса, бу низо мисли кўрилмаган паллага ўтиши мумкин.
Абдували Сойибназаров,
сиёсатшунос