16.05.2025 09:30
171
Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги уруш: Ким кимни қўллаб-қувватламоқда?
Ҳиндистон-Покистон инқирози минтақавий иштирокчилардан ҳам кўра кўпроқ халқаро майдондаги қатнашчиларни қизиқтирувчи янги сиёсий воқеа саналади.
Бу икки давлат ўртасидаги келишмовчилик илдизи 1947 йил Ҳиндистоннинг Британия мустамлакасидан озод бўлиб, ўз мустақиллигини қўлга киритиши жараёнида Кашмирнинг Ҳиндистон ва Покистон ўртасида баҳсли ҳудуд сифатида қолдирилган даврига бориб тақалади. Вақт ўтиши билан ушбу келишмовчиликда ўсишлар ва пасайишлар кузатилиб турди.
Нью-Деҳли ҳокимияти Ҳиндистон бошқаруви остидаги Кашмирнинг Паҳалгам шаҳрида содир бўлган терактда Покистонни айблади ва бунга жавобан ўртадаги низони янада кучайтирувчи бир қатор кескин чоралар кўрди.
Томонлар ўртасидаги дипломатик ҳаракатлар, Ҳиндистоннинг Ҳинд дарёси сувлари тўғрисидаги шартномани тўхтатиб қўйиши ва ўзаро ҳарбий таҳдидлар воқеалар ривожини ўзгартириб юборди. Ядро қуролига эга кучларнинг ўзаро уруш ёқасига келиб қолиши мазкур икки давлат ва минтақа билан биргаликда халқаро миқёсда ҳам ўнглаб бўлмас оқибатларга олиб келиши мумкин.
Глобал куч мувозанатлари қайтадан шаклланаётган ва бир қутбли дунёдан кўп қутбли дунёга ўтиш жараёни содир бўлаётган бир даврда юз берган Ҳиндистон-Покистон инқирози минтақавий қатнашчилардан ҳам кўра кўпроқ халқаро майдондаги бошқа кучларнинг эътиборини тортаётган янгилик сифатида кўрилиши мумкин.
Америка Қўшма Штатлари ва Хитой ўртасида асосан савдо божлари сабаб давом этиб келаётган келишмовчилик ва шунингдек Трамп ҳокимиятга келиши билан нисбатан бироз юмшаган АҚШ-Россия муносабатлари жаҳондаги бошқа давлатларнинг минтақавий ва глобал миқёсдаги позицияларига таъсир кўрсатиб келмоқда.
Иккинчи томондан эса АҚШ, Россия ва Хитой каби йирик глобал кучлар ўзаро рақобат фонида минтақавий куч сифатида тан олинган ва ўз ҳудудида салмоқли ўринга эга бошқа давлатлар билан ҳам стратегик ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга ҳаракат қилишмоқда.
Ҳиндистон-Покистон масаласига глобал кучлар ўртасидаги рақобат нуқтаи-назаридан қараганимизда ушбу можаронинг шунчаки икки давлат ўртасидаги оддий бир низо эмас, балки анча чуқур моҳиятга эга сиёсий воқелик эканлигига амин бўлишимиз мумкин.
Кўп қутблилик
АҚШ томонидан шакллантирилаётган кўп қутбли дунё совуқ уруш давридагига қараганда ўзининг хусусиятлари билан анча фарқ қилади. Совуқ уруш даврида ер юзи Америка Қўшма Штатлари ҳамда Совет иттифоқи ўртасида ғоявий ва жўғрофий жиҳатдан бўлиниб қолган эди.
ХХI асрдаги кўп қутбли дунё эса совуқ уруш давридагидек идеологик ва географик бўлинишни ўзида акс эттирмайди.
Бинобарин, Ғарб ва Шарқ, Шимолий Дунё ва Жанубий Дунё ёки Ғарб Дунёси ва Ғарблашмаган Дунё каби нисбий тушунчалар айни пайтда шаклланиб келаётган, ҳали хусусиятлари маълум бўлиб улгурмаган ва кўплаб оғриқли жараёнларни бошдан кечираётган “кўп қутбли дунё” тизимини тўлиғича ифодалай олмайди.
Мафкуравий қатламлар батамом қулаган бўлишига қарамай, мафкураларнинг ўзи ҳали ҳануз мавжуд, бироқ уларнинг таъсир даражаси баҳсли мавзу саналади. Ҳукуматлар эса кўпроқ реалистик сиёсат олиб боришни афзал кўришмоқда, негаки ҳозирги дунё аввалгига қараганда анчагина мураккаброқ, ўзаро узвий боғлиқ ва янада парчаланган ҳолатда.
Иқтисодиёт, технология, хавфсизлик, демография, маданият ва цивилизация каби омиллар келажакда кучли геосиёсий блокларни шакллантиради. Мазкур факторлар халқаро майдонда янги иттифоқлар, рақобатлар ва янгича кучлар мувозанатини вужудга келтириши мумкин.
Бугунги дунё, блоклар, иттифоқлар, мафкуралар ёки қутблар ўртасида ажралмаган. Яъни бугунги кунда сафлар совуқ уруш давридагидек кескин эмас.
Масалан, Вьетнам ҳарбий соҳада Хитойга қарши АҚШ билан ҳамкорлик қилмоқда, бироқ Украина масаласида Россия томонида туради. Туркия эса Украина урушида Киевни қўллаб-қувватлаш билан биргаликда Украина ва Россия ўртасида воситачилик ҳам қилмоқда ва бу худди “дон келишуви”да бўлгани каби бутун дунё учун муҳим бўлган битимлар орқали икки мамлакатни бирлаштиришда фаол рол ўйнай олади.
Яна бир мисол, Форс кўрфази давлатлари. Кўплаб форс кўрфази мамлакатлари энергетика каби турли соҳаларда Хитой билан муҳим шартномалар тузаётган бир паллада АҚШ билан ҳам яхши муносабатларга эга.
Барча ушбу мисоллар “кўп қутбли” дунё тузумининг “икки қутбли” тузумга қараганда анча фарқли хусусиятларга эга эканлигини кўрсатади.
Бугунги кунда ер юзида иқтисодиёт ва хавфсизлик каби соҳаларда юзага келган мураккаб ва тартибсиз вазият кўп қутбли дунё тузумига ўтишнинг “оғриқлари” сифатида кўрилиши мумкин.
Мазкур ўтиш даврида юзага келган сиёсий инқирозлар янги дунёнинг чегараларини белгилаб беради ва куч балансларини қайта шакллантиради. Бундай критик даврда юзага келган Ҳиндистон-Покистон муаммоси кенг миқёсли урушга айланган тақдирда кўп қутбли дунёни шакллантиришда ҳал қилувчи ролни ўйнаши ҳам эҳтимолдан холи эмас.
Бу ўзгаришларни яқиндан кузатаётган АҚШ, Хитой ва Россия сингари глобал кучларнинг Ҳиндистон-Покистон инқирозида ўз позицияларини эгалламаслиги эса мантиқдан йироқ.
Глобал кучларнинг тарафида бўлиш ҳар доим ҳам урушга доҳил бўлиш дегани эмас. Бироқ “кўп қутбли янги дунё”га ўтиш жараёнида глобал кучлар иккита ядро қуролига эга бўлган давлатнинг ўзаро тўқнаш келишини на хоҳлайди ва на қўллаб-қувватлайди. Бунинг сабаби эса глобал миқёсда катта куч бўлган тақдирингизда ҳам, бунақанги кенг қамровли урушнинг натижаларини тахмин қила олмаслигингиз ва урушнинг барча босқичларини ўз фойдангизга қарата олмаслигингиз мумкин. Негаки, глобал кучга эга бўлган ҳар қандай давлат ўзининг халқаро позицияси нуқтаи назаридан бундай урушни фойдали деб ҳисобламаслиги мумкин.
Глобал кучларнинг муносабати
Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги инқироз бошланганидан сўнг АҚШ, Хитой ва Россия ҳар икки тарафни вазиятни янада кескинлаштирмаслик тўғрисида огоҳлантирди ва дипломатик йўл тутишга ҳамда ўзаро мулоқот қилишга чақирди.
АҚШ, Хитой ва Россиянинг Ҳиндистон ва Покистон билан ўзаро муносабатлари юқорида айтиб ўтилган “кўп қутбли дунё” тартибининг шартларига монанд тарзда шаклланмоқда. Глобал савдо йўллари, иқтисодиёт, савдо ва технологик урушлар глобал давлатларнинг бошқа мамлакатлар билан алоқаларини белгилаб беришда муҳим рол ўйнайди.
Дональд Трамп АҚШ президенти лавозимига келганидан кейин Қўшма Штатлар қайтадан бошланган савдо урушида Хитойни ўзининг асосий рақиби сифатида кўра бошлади. Шу нуқтаи назардан Трамп турли давлатларга нисбатан божхона тўловларини турлича фоизларда оширганлигига қарамай, АҚШнинг савдо ҳамкорлари билан олиб бораётган божхона тарифлари тўғрисидаги музокараларидан ижобий натижалар кутишга ҳам етарлича асослар юзага келмоқда.
АҚШ Осиё қитъасида Хитой ва Япония билан муаммоларга дуч келаётган бир пайтда, Ҳиндистон билан яқинлашуви эътиборга молик муҳим бир янгилик сифатида баҳоланмоқда. АҚШ молия вазири Скотт Бисцент имзоланиши мумкин бўлган илк шартномалардан бирининг Ҳиндистон билан тузилиши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтди.
АҚШ ушбу тадбирлари орқали таъминот занжирини диверсификация қилишга интилаётган бўлса, иккинчи тарафдан Америка компанияларининг ўз сармояларини Ҳиндистонга йўналтираётгани ҳақида ҳам турлича хабарлар тарқалмоқда.
Гарчи АҚШ Ҳиндистонни савдо урушида Хитойга “ўринбосар” деб ҳисобласа-да, мутахассисларнинг фикрича, Ҳиндистон бундай қисқа муддатда Хитой қолдирган савдо бўшлиғини тўлиқ тўлдира олмайди.
Савдо йўлаклари глобал рақобатда муҳим аҳамиятга эга. АҚШ Хитой бошчилигидаги “Бир камар – бир йўл” лойиҳасига қарши чиқиб, Ҳиндистон – Яқин Шарқ – Европа иқтисодий йўлаги (IMEC) лойиҳасини қўллаб-қувватламоқда.
2020 йилда Шарқий Ладакҳдаги Ҳиндистон ва Хитой армиялари ўртасида юз берган тўқнашув натижасида юзага келган сиёсий инқирозда АҚШ Ҳиндистонни қўллаб қувватлаган эди. Гарчи Америка Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги келишмовчиликда ҳар иккала тарафни дипломатия ва мулоқотга чақираётган бўлса-да, Хитой билан рақобат борасида у Ҳиндистонни калит давлат сифатида кўради.
Хитой Халқ Республикаси

Хитой Ҳиндистоннинг савдо соҳасидаги тараққиёти ва технологик соҳада тобора юксалаётганлигидан норози. Шунингдек, Ҳиндистоннинг глобал ҳамда минтақавий миқёсда кучайиб бораётгани ва Америка билан яқин муносабатлар ўрнатиб, турли инқирозларда АҚШ билан бирга ҳаракат қилаётгани Хитойни ташвишга солмоқда.
БРИКС гуруҳи илк бор ташкил топганида у ғарбий блокка қарши муқобил куч сифатида баҳоланаётган эди. Ҳиндистоннинг Хитой билан биргаликда БРИКС асосчилари қаторидан жой олиши, дастлаб, уни Америкага қарши Хитойнинг ёнида тураётган давлат сифатида талқин қилинган эди.
Бироқ вақт ўтиши билан БРИКСнинг АҚШни ҳам ўз ичига олган Ғарб дунёсига қарши тузилган иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти эмаслиги аъён бўлди. 2024 йил 1 январда Миср, Эфиопия, Эрон, БАА, сўнгра Саудия Арабистони ҳам БРИКСга қўшилди. Шу боис Хитой ва Ҳиндистоннинг БРИКСдаги ўзаро аъзолиги Покистон билан содир бўлган можарода Хитойнинг Ҳиндистонни қўллаб-қувватлаши учун қониқарли бир сабаб ҳисобланмайди.
Бинобарин, Покистон Хитой томонидан миллиардлаб доллар инвестиция киритилган “Бир камар — бир йўл” лойиҳасида ҳам асосий давлат деб қабул қилинмоқда.
Хитой ҳукуматининг Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги инқироз бўйича берган баёнотлари эса Хитойнинг Исломобод ҳукуматини қўллаб-қувватлаётганлигини кўрсатади.
Россия Федерацияси
Россия ва Покистон ўртасидаги муносабатлар совуқ уруш давридан бери ўзгарувчанлиги билан ажралиб турган. Покистон Совет Иттифоқининг Афғонистонга бостириб кириши жараёнида Москвага қарши чиққан ва советлар билан жанг қилаётган маҳаллий гуруҳларни қурол-яроғ билан таъминлаб турган. Россия Афғонистондан чиқиб кетганидан сўнг икки давлат ўртасидаги алоқалар аста-секин яхшилана бошлади. Ҳатто 2007 йилда Россия Покистонга Толибонларга қарши курашда ёрдамлашишга ҳам ваъда берган эди.
Россия ва Хитой ушбу босқичда Америкага қарши биргаликда ҳаракат қилаётган стратегик иттифоқчилар сифатида баҳоланмоқда. Бироқ Хитой ва Россия ўртасидаги Осиё рақобати совет давридан бери бизга маълум.
Хитойнинг Россияга яқинлашувини асосан Американинг иккала давлатга нисбатан юритаётган тажовузкор сиёсати меваси деб айтиш мумкин. Бироқ АҚШ ташқи сиёсати сабабли юзага келган ушбу яқинлик икки давлатнинг Осиёдаги рақобатларидан воз кечишганини ҳам англатмайди.
Украина уруши жараёнига назар ташлайдиган бўлсак, Россиянинг стратегик иттифоқчиси саналган Хитой, Москвани ғалабага элтадиган бирор ҳарбий ёки дипломатик ёрдам кўрсатмади.
Шу боис Россиянинг Хитой билан алоқаларига асосланган ҳолда Москва Ҳиндистонга қарши Покистонни қўллаб-қувватлайди деган хулоса янглиш бўлиши мумкин.
Сабаби, Россия ташқи ишлар вазири Лавров бу можарода аниқ бирор позиция эгаллаш ўрнига икки давлат ўртасида муаммони ҳал қилиш учун воситачилик қилиш таклифини илгари сурди.
Хитой ушбу инқироздан нима йўқотади?
Шубҳасиз, Ҳиндистон ва Покистон ўртасида юз бериши мумкин бўлган урушдан энг кўп зарар кўрадиган давлат Хитой бўлади. Иқтисодий манфаатлари доирасида Ҳиндистон ва Покистон ўртасида мувозанатли сиёсат юритишга қийналаётган Хитой халқаро майдондаги мавқеини йўқотиши, уруш содир бўлган тақдирда ва иқтисодий манфаатлари жиддий маънода зарар кўриши мумкин.
Тинч-тотув яшаш тамойилларини афзал кўрадиган Хитой халқаро майдонда фаол ҳарбий ўйинчига айланишдан чекинмоқда. Негаки, бунақанги фаол “рол” ўз манфаатлари билан биргаликда катта хатарларни ҳам олиб келади. Агар уруш юз берса, Хитой ўзини гегемониядан йироқ, куч рақобатидан ва анъанавий куч пойгасидан нафрат қилувчи тинчликпарвар куч имиджини йўқотиш хавфи билан рўбарў келади.
Айни пайтда, Хитойнинг бетарафлиги кўпинча қарама-қарши томонлардан бирининг фойдасига ишлайди. Ҳозирги ҳолатда эса бу тарафсизликдан Нью-Деҳлидан кўра Исломободнинг кўпроқ фойда кўраётганлигини инкор этиб бўлмайди.
Хитой Паҳалгамда содир бўлган ҳужумни кескин қоралаган бўлса-да, Ҳиндистоннинг айбловларини қўллаб-қувватламади ва Деҳлини воқеаларни шарҳлашдаги услубини ҳам тан олмади.
Пекин ҳукумати Покистонни терракт билан алоқадор қилиб кўрсатадиган айбловларнинг ўрнига Покистон ҳукуматининг тез ва адолатли тарзда тергов ўтказиш чақириғини қўллаб-қувватлади.
Бошқа томондан, Хитой Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги КАШМИР можаросининг бир парчаси ҳисобланади. Чунки Кашмир — Ҳиндистон, Покистон ва Хитой ўртасида бўлинган ҳудуддир. Хитой ва Покистон яқинлашуви ҳам айнан Кашмир орқали содир бўлган.
1963 йилда Покистон Кашмирнинг бир қисмини Хитойга топширди. Бу ҳолат Ҳиндистон томонидан қабул қилинмади ва кескин норозиликка сабаб бўлди. Хитойга Кашмир ҳудудининг бир қисмини бериш орқали чуқурлашган Хитой-Покистон муносабатлари Пекин билан Деҳли ўртасидаги масофани янада қисқартирди. Кашмир мавзусидаги ушбу тарихий воқеа бугунги кунда Хитойнинг Ҳиндистон-Покистон ўртасидаги можарога воситачилик қилишига тўсқинлик қилмоқда.
Си Сзинпин 2013 йилда “Бир камар, бир йўл” лойиҳасини эълон қилди. Бу глобал ташаббусда энг муҳим унсурлардан бири — Хитой-Покистон иқтисодий йўлаги ҳисобланади. Мазкур йўлак орқали Хитой Гвадар порти орқали тўғридан-тўғри Араб денгизига чиқиш имконига эга бўлди ва бу орқали минтақадаги геостратегик мавқеини янада барқарорлаштирди.
Бироқ бу йўлак доирасидаги айрим лойиҳаларнинг Кашмир ҳудудида амалга оширилаётгани Ҳиндистон томонидан салбий қарши олинди. Икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқаларнинг чуқурлашуви эса ҳарбий ва разведка соҳаларида ҳам ўзаро ҳамкорликка олиб келди. Бугунги кунда Хитой Покистоннинг энг йирик қурол етказиб берувчиси ҳисобланади.
Нью-Деҳли ҳокимияти эса иккала тарафнинг ўзаро таълим, ҳарбий техникалар савдоси ва разведка маълумотлари алмашинуви каби фаолиятларда келишувга эришганлиги боис Исломобод ва Пекин ўртасида юзага келган чуқур мудофаа ва ҳарбий шерикликдан хавотир олмоқда.
Геосиёсий ва иқтисодий сабаблар Хитойнинг Покистондаги фаолиятини белгилаб боради. Исломобод билан иттифоқ Хитойга Деҳлига босим ўтказиш ва Ҳиндистоннинг минтақавий амбицияларини мувозанатлаш имконини беради. Бироқ кучли ва барқарор Ҳиндистоннинг мавжудлиги, Хитой манфаатларига ҳам батамом тўғри келмайди. Хавфсизлик муаммолари ва келишмовчиликларга қарамай, Ҳиндистон Хитойнинг энг йирик савдо ҳамкорларидан бири ҳисобланади.
Ҳиндистоннинг ички бозори Хитой экспортчилари учун катта имкониятлар яратади ва Хитой инвесторларининг Ҳиндистондаги фаолияти анчадан вақтдан бери мавжуд. Кулгили жиҳати шундаки, Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги зиддият айнан Хитой билан Ҳиндистон ўртасидаги алоқалар яхшиланаётган бир даврга тўғри келмоқда.
Яқинда икки давлат чегарадаги кескинликларни камайтириш, қўшма чегара патрулларини тиклаш ва тўғридан-тўғри авиақатновларни қайта йўлга қўйишга келишиб олди. Бироқ Кашмирдаги можаро бу ижобий уринишларни тескари томонга буриб юбориши мумкин.
Шу сабабли Осиё минтақасидаги Хитой, Ҳиндистон ва Покистон муносабатлари иқтисодиёт, ҳарбий соҳа ва технология каби кўплаб жабҳаларда ўзаро чамбарчас боғланган бўлиб, муносабатлар минтақавий ва глобал ўзгаришларнинг нозик мувозанатлари устига қурилган.
Бу муносабатларнинг меъмори ва асосий ижрочиси Хитойдир. Хитой йиллар давомида катта маблағ ва саъй-ҳаракат билан шакллантирган мазкур иқтисодий, ҳарбий ва разведка алоқалари эҳтимолий урушда жиддий хавф остида қолиши мумкин.
Муаллиф: Рамазон Бурса - Эрон масалалари бўйича мутахассис, тадқиқотчи ва журналист.