15.08.2025 09:52
82
Ўзбекистонда "Мажбурий меҳнатга қарши курашиш ҳафталиги" бошланди
15 августдан бошлаб, Республика бўйича мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида "Мажбурий меҳнатга қарши курашиш ҳафталиги" эълон қилинди. Меҳнат инспекцияси барча таълим муассасаларида назорат тадбирлари ўтказади.
Бандлик вазирлиги баёнотида келтирилишича, сўнгги кунларда ўқитувчи ва мураббийларни мажбурий меҳнатга жалб этиш ҳолатлари ҳақида хабарлар кўпаймоқда.
Ўқитувчи ва мураббийларни мажбурий меҳнатга жалб этиш бўйича 10 га яқин ҳолатлар тасдиғини топиб, айбдор мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланган. Тегишли вазирлик ва идораларга қонунбузилиш ҳолатларининг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш ҳамда уларнинг келиб чиқишига имкон берувчи шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан тақдимнома киритилган.
Таъкидланишича, ҳафталик доирасида мажбурий меҳнатга йўл қўйган иш берувчилар ва барча масъул мансабдор шахсларга нисбатан жавобгарлик чоралари кўрилади.