26.04.2025 13:17
39
Ўзбекистон ва Қирғизистон “Чашма” булоғидан биргаликда фойдаланади
Ўзбекистон ва Қирғизистон расмийлари "Чашма" булоғидан эркин ва тўсиқсиз фойдаланиши тўғрисида келишиб олдилар.
Икки мамлакат ҳукумат делегациялари йиғилишида Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича келишувга эришилган.
Учрашувни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Қамчибек Ташиев олиб борган. Томонлар давлат чегараси лойиҳа чизиғининг ўтиш тавсифини тасдиқлашган.
Келишувга кўра, Чашма булоғи Қирғизистон ҳудудида қолади. Шу билан бирга, Ўзбекистон фуқаролари булоқдан эркин фойдаланишлари мумкин бўлади.
Ўзбекистон томони сув ҳажмининг учдан икки қисмидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади.