16.04.2025 16:32
90

Ўзбекистон Россия ҳарбий техникасидан воз кечиб Хитойга юзланяптими?

Ўзбекистон ҳарбий-ҳаво кучлари базасидаги эскирган Су-27 ва МиГ-29 самолётлари ўрнига Хитойдан учоқлар сотиб олмоқчи. 


Military Watch Magazine нашрининг ёзишича, Пекин Ўзбекистонга янги қирувчи самолётлар етказиб беришга розилик билдирган.


Келишувга кўра, Ўзбекистон JF-17 Block III, J-10C ёки ҳатто бешинчи авлод J-35 русумларидан бирини ёки бир нечтасини харид қилиши мумкин. 


Таҳлилчилар, ҳукумат босқичма-босқич Россия ҳарбий техникасидан воз кечиб, Хитой технологияларига ўтишга интилаётганини таъкидламоқда. 


Маълумот учун, Ўзбекистон аввалроқ ҳам Совет давридан қолган мудофаа тизимларини Хитойнинг HQ-9B, FM-90 ва KS-1C тизимларига алмаштирган эди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.