15.04.2025 12:18
115
Хитой АҚШдан барча божларни бекор қилишни сўради
Пекин АҚШни савдо урушига барҳам бериш ва барча божларни тўлиқ бекор қилишга чақирган.
Хитой Савдо вазирлиги баёнотида айтилишича, ўзаро тарифлар дунёдаги энг йирик икки иқтисодиёт ўртасидаги тарангликни кучайтирмоқда.
Бу чақириқ Доналд Трампнинг 90 кунлик божларни тўхтатиш қарори ортидан янгради.
Аммо Хитойга нисбатан тарифлар рекорд даража – 145 фоизгача етказилган.
АҚШ электрон товарлар учун вақтинчалик имтиёз берганини эълон қилди,
лекин Трамп буни доимий озодлик эмас, балки "бошқа тариф тоифасига ўтказиш, деб таърифлаган.