Жанубий Корея мусулмонлари федерацияси билан меморандум имзоланди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар 16 апрель куни Жанубий Кореяга сафари доирасида ушбу мамлакат Мусулмонлар федерацияси президенти Хванг Бёнг Ха-Аҳмад ҳамда Жанубий Корея мусулмонлари жамоати бош имоми Ли Жу Хва-Абдураҳмон Ли билан учрашув ўтказди.
Учрашув
якунида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Жанубий Корея мусулмонлари
федерацияси ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш учун асос бўладиган
англашув Меморандуми имзоланди. Mазкур ҳужжат асосида диний соҳадаги
ҳамкорликни мустаҳкамлаш, диний таълим ва имом-хатиблар тажриба алмашинувини
йўлга қўйиш, ёт ғояларга биргаликда қарши курашиш ва ҳамкорликда анжуманлар
ўтказиш кабиларни амалга оширилади.
Шунингдек, Жанубий Кореяда меҳнат мигрантлари кўп жойлашган
ҳудудлардаги жоме масжидларга ўзбекистонлик имом-хатибларнинг узлуксиз маърифий
суҳбатлар ташкил этиш имкониятлари пайдо бўлади.
Мулоқотда,
шунингдек, мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик тобора ривожланиб
бораётгани, диний идоралар ўртасида алоқалари йўлга қўйилгани, ўтган Рамазон
ойида бир гуруҳ ўзбекистонлик уламолар Жанубий Кореянинг Сеул, Кожедо, Кимхе,
Чеонгжу, Мокпо каби шаҳарларидаги тадбирларда маҳаллий аҳоли ва ватандошлар
билан маърифий суҳбатлар ўтказгани таъкидланди.