13.04.2024 07:15
Исломни қабул қилган K-pop хонандаси масжид қуришни режалаштирмоқда
2019 йилда исломни қабул қилган кореялик K-pop хонандаси ва YouTube влогери Дауд Ким Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида масжид қуриш режасини маълум қилди. Ким ижтимоий тармоқларда масжид қурилиши учун олган ер майдончаси фотосуратлари ва ҳужжатларини эълон қилди, деб ёзади Siyasat.
“Ниҳоят, сизнинг ёрдамингиз билан Инчеон шаҳрида масжид қуриш учун ер шартномасини имзоладим. Бу жой тез орада масжидга айланади. Бу кун келганига ишона олмаяпман”, деб ёзади у ўз постида.
Довуд масжид қошида Ислом дини ҳақидаги подкастларни ёзиб олиш учун студия қуришни ҳам режалаштирган. Хонанда обуначиларга мурожаат қилиб, масжид қурилиши учун маблағ ажратишни сўради.
“Кўп қийинчиликлар бўлади, лекин мен буни уддалай олишимга ишонаман. Кореядаги ҳар бир кўча гўзал азон садосига тўлгунча ҳаракат қиламан”, – деб ёзди у.