Хорижлик талаба Тошкент тиббиёт академияси таълим сифатини танқид қилди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент тиббиёт академиясида таҳсил олаётган ҳиндистонлик 1-курс талабаси таълим сифати пастлиги ва ўқитувчиларнинг инглиз тилида эркин гаплаша олмаслигидан шикоят қилгани акс этган хабар тарқалди.
Унинг айтишича, олийгоҳда асосий тиббий фанлар етарлича ўқитилмаяпти, дарслар бекор қилиниши ёки қисқариши одатий ҳолга айланган.
“4 соатлик инглиз тили дарсига мажбурлашади, анатомия эса бор-йўғи 20 дақиқа. Имтиҳонлар эса жиддий эмас — ПДФдаги 50 та саволни ёдлаш кифоя”, дейди талаба.
Шу билан бирга, талабанинг постида турар жой шароити қониқарсизлиги ҳам тилга олинган. У академия маъмурияти ва айрим ўқитувчиларнинг муомаласидан ҳам норози эканини билдирган.
Аммо масаланинг иккинчи томони ҳам бор: чет эллик талабалар Ўзбекистонда тиббий таълим олишни қатор сабабларга кўра танлашади — контракт нархлари паст, таълим жараёни енгил ва шарт-шароитлар қулай.
Ҳозирча расмийлар бу масала юзасидан изоҳ бермаган.