14.04.2025 17:07
83

Ўзбекистон таълим тизими учун Ислом тараққиёт банки 40 миллион доллар ажратади

Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида ўтказилаётган “Human Capability Initiative 2025” халқаро форуми доирасида Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Ислом тараққиёт банки (ИТБ) ўртасида 40 миллион долларлик грант шартномаси имзоланди. Бу ҳақда вазир Ҳилола Умарова маълум қилди. 


Ушбу лойиҳа орқали республика бўйлаб 58 та янги инклюзив мактаб қуриш, мактабларни замонавий жиҳозлаш, ўқитувчилар малакасини ошириш, инклюзив таълимни ривожлантириш ва ўқув дастурларини такомиллаштириш кўзда тутилган.


Форумда, шунингдек, Global Partnership for Education (GPE) кўмагида яна бир грант шартномаси имзоланди. Унга кўра, ИТБ президенти Муҳаммад ал-Жассар Ўзбекистонни келажак авлод учун сифатли таълим имкониятлари яратишда ишончли ҳамкор сифатида қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.


Эслатиб ўтамиз, мазкур форумда Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари орасида иштирок этган ягона давлат бўлди. Йирик тадбир доирасида таълим, иқтисодиёт ва технология соҳаларида глобал муаммолар ҳамда уларни ҳал этиш йўллари муҳокама қилинмоқда.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.