30.05.2024 12:35
Хивада ИҲТга аъзо давлатларнинг туризм вазирлари сессияси бошланади
Қадимий шаҳарда 31 майдан 2 июнгача бўлиб ўтадиган тадбирда ИҲТ бош котиби ўринбосари Аҳмад Кавеса Сенгендо ва Туризм қўмитаси вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.
Форум меҳмонлари орасида ИҲТ бош котиби Ҳусейн Иброҳим Таҳа, Сенегал, Сомали, Тожикистон, Туркманистон, Уганда, Озарбайжон, Бангладеш, Буркина-Фасо, Габон, Миср, Ироқ, Ливия, Малайзия, Мальдив ороллари, Уммон, БАА ва бошқа мамлакатлардан туризмни ривожлантириш учун масъуллар, шунингдек, бир қатор ИҲТ тузилмалари вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Хива 2024 йил Ислом дунёсининг туризм шаҳри сифатида танланган. Жорий йилнинг март ойида ИҲТ бош котиби ўринбосари Аҳмад Кавеса Сенгендо томонидан Хива шаҳри ҳокимига сертификат топширилган.