Афғонистон Ислом Амирлиги расмийлари бўлган самолёт Москвадан Қозонга маҳаллий вақт билан соат 08.45 да парвоз қилиши керак эди, бироқ учувчисиз учоқлар ҳужуми туфайли кечикмоқда.

Афғонистон саноат ва савдо вазири вазифасини бажарувчи Нуриддин Азизий бошчилигидаги «Толибон» делегацияси “Россия – Ислом олами: KazanForum” халқаро иқтисодий форумида иштирок этади. Дастури 12 хил йўналишда 125 тематик сессияни ўз ичига олган форум сешанба куни Қозон шаҳрида бошланди ва 19 майгача давом этади.

Қрим оммавий ўққа тутилди 

Кеча тунда Украина қуролли кучлари Қримни йирик ўққа тутди, унинг асосий нишони Севастопол яқинидаги Белбек ҳарбий аэродроми бўлди. Ҳаво ҳужумини Россия томонидан тайинланган минтақавий ҳокимиятлар тасдиқлади. Қрим кўпригида транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилди.

Россиянинг 4-гвардия ҳаво мудофааси армиясининг 38-қирувчи авиация полки жойлашган аэродром ҳудудида портлашлар дастлаб маҳаллий вақт билан соат 2:00 да қайд этилган. Бу ҳақда маҳаллий аҳоли орасидан гувоҳлар АСТРАга хабар беришди. Уларнинг сўзларига кўра, 20 га яқин ракета бўлган, ҳужумлар ортидан ҳарбий объектда кучли ёнғин бошланган.

Кечқурун Москва томонидан Севастопол губернатори этиб тайинланган Михаил Развожаев ўзининг Телеграм-каналида тез орада ракета ҳужумига изоҳ берди.

“Ҳарбийларимиз Севастополга қилинган йирик ҳужумни қайтарди. Бу соатдаги вазият: Федоровская кўчаси ҳудудида, уриб туширилган ракетанинг бўлаклари хусусий секторга тушди. Жабрланганлар ҳақидаги маълумотларга аниқлик киритилмоқда. Уриб туширилган ракеталар турига аниқлик киритилмоқда”, — деб ёзган расмий.

Россия оммавий ахборот воситалари Қрим кўпригида транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилиши ҳақида огоҳлантирди.

Аввалроқ, Татаристоннинг Верхнеуслонский туманида украин учувчисиз учоқлари уриб туширилган. Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, дрон бугун соат 7:30 да уриб туширилган. Бир ярим соатдан кўпроқ вақт давомида Қозон ва Нижнекамск осмони ҳаво ҳужуми хавфи туфайли ёпилди.

Мавзуга алоқадор