23.06.2025 07:33
49

Бахтиёр Саидов ИҲТ ТИВ раҳбарлари кенгашида қатнашди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 21-22 июнь кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтаётган Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 51-сессиясида қатнашди.  

Унинг Telegram-каналида қайд этилишича, сессия икки томонлама, минтақавий ва глобал масалалар юзасидан фикр алмашиш учун самарали майдон бўлган.

Ўз навбатида Саидов тадбирни юксак даражада ташкил этгани ва самимий меҳмондўстлик учун Туркия ташқи ишлар вазири Хоқон Фиданга миннатдорлик билдирган.

Вазирнинг таъкидлашича, Ўзбекистон делегацияси Ислом дунёсидаги ҳамкорлар билан ўнлаб самарали учрашувлар ва мазмунли мулоқотлар ўтказган.

“Олдимиздаги долзарб муаммолар юзасидан атрофлича фикр алмашиб, тинчлик, тараққиёт ва фаровонликни таъминлашнинг амалий йўлларини муҳокама қилдик”, деган ТИВ раҳбари.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.