21.07.2025 07:15
40

Хитой Ўзбекистон ёшлари учун 1,8 млн доллар миқдорида грант ажратди

Хитойнинг Шенси провинцияси ҳукумати томонидан Ўзбекистон ёшлари учун 1,8 миллион АҚШ доллари миқдорида таълим гранти ажратилди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

“Шенси провинцияси ҳукумати томонидан Тошкент давлат транспорт университетига ажратилган грантлар орқали ўзбекистонлик ёшлар Чанган университетида таҳсил олиш имкониятига эга бўлишди”, дейилади хабарда.

Таълим гранти умумий қиймати 13 миллион юанга (тахминан 1,8 миллион АҚШ доллари) тенг бўлиб, 10 нафар PhD, 40 нафар магистратура ва 60 нафар бакалавр босқичи талабаларини қамраб олади. Дастурлар 1+1 магистратура ва 2+2 бакалавриат шаклида амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 3 июнь куни Тошкент давлат транспорт университетида Ўзбекистон – Хитой транспорт факультети очилиш маросими бўлиб ўтган эди. 

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.