15.03.2025 13:12
163
Умра учун 1 млн доллар: Диний қўмита лицензия учун аризаларни қабул қила бошлади
Дин ишлари бўйича қўмита жорий йил 7 март куни Умра лицензиясини олиш учун тадбиркорлик субъектларидан янги аризалар қабули бошланганини маълум қилди. Бу ҳақда фақатгина қўмитанинг расмий сайтида эълон берилди.
Лицензия талабгорлари учун «Зиёрат» жамғармасига 1 миллион долларлик захира қўйилиши, авиакомпаниялар билан тузилган шартнома каби шартлар ўзгармаган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йиллар давомида Ўзбекистонда юзга яқин турфирма Умра хизматларини кўрсатиш ҳуқуқига эга эди. Аммо лицензия олиш қийинлаштирилиши, хусусан, 1 млн долларлик захира талаби киритилганидан кейин бу хизматни кўрсатувчилар сони кескин қисқарди. Хусусан, 2024 йил ноябрь ойида Умра зиёратини ташкил қилиш учун атиги 12 та турфирмага лицензия берилди.