14.01.2025 18:17
172

Лицензиясиз Умра сафари ҳақида реклама жойлаштирган туроператорлар жаримага тортилди

Рақобат қўмитаси томонидан “Реклама тўғрисида”ги қонун талабларига мувофиқ, интернет тармоқлари ва ОАВдаги рекламаларнинг қонунийлиги ўрганилди.

Текширувлар натижасида Андижон, Наманган, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида 10 та туроператор, жумладан, “Мармара Травел Наманган”, “Султан Травел 2022”, “Атлас Авиа Тоур” лицензиясиз реклама жойлаштиргани аниқланди. Бу учун молиявий жарималар қўлланилди.

Шунингдек, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги яна 5 та компания — “Сафо Марва”, “Зиёротул_Умра”, “Фарғона Тоур 2022” каби туроператорлар реклама қонунчилигини бузгани учун мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди.

Қўмита қонунбузарликларни давом эттираётган 10 дан ортиқ ахборот ресурслари бўйича ИИВ Киберхавфсизлик марказига мурожаат қилган. Тегишли чоралар кўрилиши таъминланади.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.