Туркиянинг илк космонавти бу оқшом коинотга учади
Туркиянинг илк космонавти Алпер Гезеравжи 18 январга ўтар кечаси учинчи Axiom (Ax-3) тижорий миссияси таркибида Халқаро космик станцияга парвоз қилади.
Учиш АҚШнинг Флорида штатидаги Кеннеди номидаги космик марказ плацдармида SpaceX шафелиги остида амалга оширилади.
Гезеравжининг
ушбу парвози Туркиянинг коинотни тадқиқ этиш борасидаги кўп йиллик саъй-ҳаракатлари
натижаси ҳисобланади. Хусусан, Туркия 2018 йил 13 декабрда ўзининг космик
агентлигини яратиб, бу борадаги илк улкан одимини ташлади. 2021 йил 9 февраль
куни президент Режеп Таййип Эрдоған Туркия миллий космик дастурини тақдим этди.
Турк фуқаросини ХКСга учириш дастурнинг ўнта мақсадидан бири эди.
Гезеравжи
коинотга биринчи парвозини амалга оширадиган космик кема 19 январь куни соат
13.15 да ХКСга туташади.
Маълумот
учун, 2022 йил май ойида Туркия космик агентлиги “Турк коинот саёҳатчиси ва
илм-фан миссияси” учун 2 нафар Туркия фуқароси танлаб олиниши ҳақида эълон
берди. Илк турк космонавтига айланиш учун 36 минг номзод ариза топширди.
Номзодлардан 30 нафари Анқарага чақирилди. Номзодларни танлашда муҳандислик,
физика, тиббиёт ва астрономия соҳаларидаги фаолияти билан бир қаторда қайси спорт
турлари билан шуғулланиши ҳам ҳал қилувчи бўлди. Керакли шартларни бажарган
номзодлар Анқарада тиббий ва психологик тестлардан ўтди.
Гезеравжи
Халқаро космик станцияда 14 кун давомида турли илмий вазифаларни бажаради. Жумладан,
космосда саратон, иммунитет ҳужайралари, сув ўтлари, прополис ва бошқалар устида
13 та тажриба ўтказилади.
Қайд
этилишича, келгусида Туркия ҳукумати Миллий космик дастур мақсадларига эришиш
учун фаол ҳаракатларни давом эттиради. Унинг доирасида иккинчи турк космонавти
Тува Жиҳангир Атасевер апрель ойида Ойга учади.
Туркия
келгусида коинотдан тижорат мақсадларида фойдаланиш орқали 1 трлн долларгача
даромад олишни мақсад қилгани айтилмоқда.