28.12.2023 19:32

Туркиянинг ANKA III инсонсиз ҳарбий самолёти илк парвозини муваффақиятли якунлади

Туркиянинг Аэрокосмик компанияси (TUSAŞ) янги авлод ANKA III инсонсиз ҳарбий самолёти пайшанба куни илк парвозини муваффақиятли якунлаганини эълон қилди.

“У ўзининг илғор технологияси, дизайни ва хусусиятлари билан мамлакатимиз мудофаасига катта ҳисса қўшади деган умиддаман”, — деб ёзди Туркия президенти Режеп Таййиg Эрдоған Х ижтимоий тармоғида (собиқ “Твиттер”).

ANKA III ҳавода 1 соату 10 дақиқа парвоз қилди. 8 минг фут (2438 м) баландликка кўтарилган инсонсиз ҳарбий самолёт 150 узел (277 км/соат) тезликка эришган. Парвоз давомида унга TUSAŞ томонидан ишлаб чиқилган HÜRKUŞ асосий ўқув самолёти ва ANKA учувчисиз учиш аппарати ҳамроҳлик қилган.

Маълумотларга кўра, ANKA III Şimşek-3 ракетаси билан жиҳозланиши мумкин. Зарурат туғилса, ракетага оғирлиги 35 кг гача бўлган жанговар каллаклар ўрнатилиши мумкин. 1200 кг гача юк кўтариш қобилиятига эга дрон 40 минг фут (12 км) баландликка чиқиш, 10 соат узлуксиз парвоз қилиши мумкин. У тахминан 0,8-0,9 мах (сониясига 272-360 метр) тезликда уча олади. Ракета узоқ истиқболда 11 хил миссияни бажаради.

Улар қаторида радиоэлектрон уруш, электрон ёрдам ва электрон ҳужум каби миссиялар киради. Бундан ташқари, ракета камикадзе дронига айлана олади. 

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.