30.08.2025 15:43
306
Туркияда Temu чекланиши мумкин
Temu Туркияда чекловларга дуч келиши мумкин. Бунга унинг хавфли маҳсулотларни сотаётгани ҳамда маҳаллий қоидаларни бузгани сабаб қилиб келтирилган.
Қайд этилишича, Temu’га июль ойи охиригача ваколатхона очиш мажбурияти юкланган, бироқ маркетплейс бу мажбуриятни бажармаган. Олиб кирилган пойабзалларда канцероген, аллергик кимёвий моддалар ва оғир металлар топилган: текширилган маҳсулотларнинг 50 фоизида хавфли моддалар аниқланган.
Маълум бўлишича, 2024 йилда Хитойдан 8 млн жуфт пойабзал олиб келинган.
Temu харидорлар хавфсизлиги устуворлиги, Eurofins, TÜV SÜD, TÜV Rheinland, SGS, Bureau Veritas каби сертификатлаштириш ташкилотлари билан ҳамкорлик қилаётгани ва қоидабузарлик ҳолатида маҳсулотларни платформададан олиб ташлашини маълум қилди.
Ҳокимият Temu’ни нарх масаласида харидорларга нотўғри маълумот беришда ва солиқ қонунчилигини бузишда айбламоқда.
Мутахассисларнинг фикрича, 2025 йилда Туркия чет эл платформалари орқали савдо сабаб ҚҚС бўйича тахминан 500 млрд лира йўқотиши мумкин.