19.02.2024 11:16

Туркияда сунъий интеллект асосида ишлайдиган лазер қуроли ишлаб чиқилди

Туркиянинг ROKETSAN компанияси томонидан сунъий интеллект асосида ишлайдиган ALKA йўналтириладиган энергия тизими - лазер қуроли ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Yeni Shafaq  нашри хабар бермоқда.

ALKA - ассиметрик таҳдидларга қарши туриш учун электромагнит ва лазер технологияларидан фойдаланадиган гибрид ҳаво мудофаа тизими, дейилади хабарда.

Ушбу турдаги қурол зирҳли транспорт воситалари ва стационар объектларга ўрнатилиши мумкин, у асосан дронларни йўқ қилиш, шунингдек, миналар ва қўлбола портловчи қурилмаларни масофадан портлатиш учун мўлжалланган.

Нишонга олиш учун максимал масофа 4 км, дронни йўқ қилишнинг самарали диапазони 1 км гачани ташкил этади.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.