Туркияда Росатом иштирокида Аккую АЭС қурилиши қарши босимлар бўлаётгани айтилди
Туркияда Росатом иштирокида Аккую АЭС қурилишига қарши айрим кучлар томонидан тўғридан-тўғри, очиқ ва яширин қадамлар ташланмоқда. Бу ҳақда Туркия энергетика ва табиий ресурслар вазири Алпарслон Байрактар маълум қилди, дея хабар бермоқда РИА Новости.
Унинг қайд этишича, электр станцияси қурилишига 30 минг киши
жалб қилинган. Алпарслан
Байрактар республика ҳукумати ташқи кучларнинг бузғунчи таъсирига
қарамай, биринчи реакторни жорий йил охиригача ишга туширишни режалаштираётганини маълум қилди. Унинг
қўшимча қилишича, Анқара бу борада «қатъий» ҳаракат қилишда давом этмоқда.
Росатом
Синопда Туркиядаги иккинчи АЭСни ҳам қуриш ҳуқуқини қўлга киритган. Аввалроқ
эса Россия давлат корпорацияси Туркияда учинчи АЭС қуришда иштирок этишга
тайёрлигини билдирди.