03.01.2025 06:33
430

Туркияда «Крокус» иши бўйича беш киши судланмоқда

Истанбул прокуратурасининг айблов хулосасида гумонланувчилар Хофизжон Усмонов, Мутеулло Асоев, Раҳматулло Соликов, Муҳаммадраҳим Фаизов ва Ҳамза Муҳаммаднинг Москвадаги теракт ижрочилари – Шамсиддин Фаридуни ва Сайдакра Ражабализода билан алоқалари борлиги айтилади. 

Тергов маълумотларига кўра, Тожикистон фуқароси Фаизов рафиқаси, болалари ва Ражабализода билан 2024 йил 5 январь куни Истанбул аэропорти орқали Туркияга келган. Фаизов ва Усмонов Фаридуни билан Эсенюрт туманидаги хавфсиз уйда маълум муддат яшаган. 

Қайд этилишича, тергов айбланувчилар ва теракт ижрочилари телефон орқали мулоқот қилганини аниқлаган. 

Прокуратура айбланувчиларни "қуролли террорчи ташкилотга аъзолик" учун 7,5 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилишни сўрамоқда. 

Суд айблов хулосасини кўриб чиқиш учун қабул қилди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.