14.02.2025 09:45

Туркияда йўловчи автобуси ағдарилиб кетди: қурбонлар ва жароҳатланганлар бор

Туркиянинг Бингўл вилоятида йўловчи автобуси ағдарилиб кетди. Ҳодиса Бингўл-Диярбакир йўлида, Генч туманига яқин ҳудудда содир бўлган.

Маълумотларга кўра, Ширнакдан Эрзурумга кетаётган автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, ариққа тушиб кетган. Ҳодиса оқибатида 5 киши ҳалок бўлди, 31 киши жароҳатланди.

Воқеа жойига тиббий ёрдам, полиция ва қутқарув гуруҳлари жалб этилди. Жароҳатланганлар касалхонага етказилган, уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Бингўл губернатори Аҳмет Ҳамди Устага кўра, автобус музлаган йўлда бошқарувни йўқотган ва чуқурга ағдарилган. Ҳодиса юзасидан тергов бошланди.

Олдинроқ Ироқ жанубида шиа зиёратчиларни олиб кетаётган автобус автомобил билан тўқнашиб кетганди. Ҳодиса натижасида етти киши ҳалок бўлиб, 40 дан ортиқ одам жароҳат олган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.