28.12.2023 11:21

Туркияда 7 машина иштирокидаги аварияда 10 киши ҳаётдан кўз юмди

Туркиядаги Шимолий Мармара автомагистралининг Сакаря қисмида 7 та машина иштирокида содир бўлган ЙТҲда 10 киши ҳалок бўлди, 59 киши тан жароҳати олди, дея хабар бермоқда Anadolu. Ҳодиса содир этган ҳайдовчилардан 6 нафари қўлга олинган.

Қайд этилишича, автомагистралнинг Истанбул йўналиши Ташкисиғи манзилида уч автобус, бир юк машинаси ва тўрт енгил автомобиль ҳалокатга учраган. Авария вақтида йўлни қуюқ туман қоплаб олган бўлган.

Соғлиқни сақлаш вазири Фаҳреттин Кожа ижтимоий тармоқ ҳисобидаги постида воқеа жойида 10 киши ҳалок бўлгани, 59 кишининг тан жароҳати олгани, уларнинг 8 нафари оғир эканини билдирди.

Сакаря волийси Яшар Карадениз эса журналистларга авария сабаблари ўрганилаётгани, дастлабки тахминларга кўра, ЙТҲ бир автомобилнинг юк машинасига урилиши сабаб бошлангани, сўнгра бошқа автомобиллар кетма-кет тўқнашганини маълум қилди. Шунингдек, дастлабки суриштирувларда ҳалок бўлганларнинг бир қисми машиналардан тушганида орқадан келган бош машина уриб юборган пиёдалар экани айтилди. 

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.