15.05.2025 12:01
30
Туркияда 452 нафар Қуръон ҳофизига диплом топширилди
Туркиянинг Орду шаҳрида ўтказилган тадбирда Диёнат ишлари бошқармаси раиси, доктор Али Эрбаш 452 нафар Қуръон ҳофизига махсус дипломларни топширди.
Маълум қилинишича, маросимда 306 нафар қори ва 146 нафар қория ушбу дипломни олишга мушарраф бўлган.
Эрбашнинг таъкидлашича, Туркияда бугунги кунга қадар 255 мингдан ортиқ Қуръон ҳофизлари диплом олган. Расман ҳужжат олмаганлар билан ҳисобланса бу рақам ярим миллионга яқинлашиши мумкин.
“Аллоҳ таоло Қуръонни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга энг катта мўъжиза сифатида нозил қилган. Унинг ёзилиши, асрлар давомида сақланиши ва ёд олиниши – барчаси ўзига хос мўъжизадир. Қуръондан бошқа бирорта китоб бошидан охиригача ёд олинмаган”, деган Али Эрбаш ўз нутқида.