09.07.2024 16:07

Туркия ўзининг биринчи миллий ва маҳаллий сунъий йўлдошини учирди

АҚШнинг Флорида штатидаги Канаверал бурнидан SpaceX компаниясининг Falcon 9 ракета-ташувчиси ёрдамида Туркиянинг биринчи миллий ва маҳаллий Türksat 6A сунъий йўлдоши муваффақиятли учирилди.

Туркия транспорт ва инфратузилма вазири Абдулқодир Уралўғли Türksat 6A сунъий йўлдошидан учирилганидан 67 дақиқа ўтиб илк сигналлар муваффақиятли қабул қилинганини эълон қилди.

“Ва биз сунъий йўлдошимиздан 67-дақиқада режалаштирганимиздек илк сигнални қабул қилиб олдик”, - деб ёзди у Х ижтимоий тармоғида.

Сунъий йўлдош хизмат кўрсатиш соҳасига Ҳиндистон, Таиланд, Малайзия ва Индонезия ҳудудлари киради. Türksat 6A ёрдамида турк сунъий йўлдошлари алоқа хизматларини кўрсатаётган ер юзи аҳолиси сони 3,5 миллирдандан 5 миллирд кишига кўпаяди.

Тўлиқ миллий манбалардан фойдаланган ҳолда Türksat 6A сунъий йўлдошини ишлаб чиқиш лойиҳаси 2014 йил 15 декабрь куни бошланган эди.

Қайд этиш жоизки, Türksat 6A сунъий йўлдошини ишлаб чиқишда Туркия миллий космик агентлиги билан бир қаторда TÜBITAK UZAY, Türksat AŞ, ASELSAN, C2Tech ва TUSAŞ (TAI) каби маҳаллий компаниялар ҳам иштирок этди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.