09.08.2025 14:23
65
Туркия ва Сенегал муҳим келишувларга эришди
Анқарада Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва Сенегал бош вазири Усмон Сонко ўртасида яккама-якка учрашув ва делегациялар иштирокида музокаралар бўлиб ўтди. Шундан сўнг икки томонлама келишувларни имзолаш маросими ташкил этилган.
Жумладан, Туркия миллий мудофаа вазири Яшар Гюлер ва Сенегал қуролли кучлари бош қўмондони Бираме Диоп икки давлат ўртасида ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги келишув ҳамда ҳукуматлар ўртасида 2020 йил 28 январдаги молиявий ёрдамни амалга ошириш протоколига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатни имзолашган.
Бундан ташқари, Сенегал ва Туркия ўртасида кино, аудиовизуал ва мультимедиа воситалари соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, Туркия республикаси олий таълим кенгаши ва Сенегал республикаси олий таълим, илмий тадқиқотлар ва инновациялар вазирлиги ўртасидаги англашув меморандумини амалга оширишга келишиб олинган.