06.02.2024 13:46
Туркия аҳолиси 85,37 миллион кишидан ошди
2023 йилда Туркия аҳолиси 85 372 377 кишига етди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги Туркия Статистика институти (ТÜİК) маълумотларига асосланиб хабар қилди.
Бу 2022 йилда қайд этилганидан 92 824 тага кўп, дейилади
ҳисоботда.
Республикада эркаклар кўпроқ – 50,1% (42734071 киши), аёллар
улуши эса 49,9%
(42638306 киши).
Агар 2022 йилда аҳолининг йиллик ўсиш суръати ҳар минг
кишига 7,1 ни ташкил этган бўлса, 2023 йилда бу кўрсаткич ҳар минг кишига 1,1
га етди.
Вилоятлар ва туманлар марказларида аҳолининг 93% истиқомат
қилади, бу 2022 йилдаги 93,4% ни ташкил қилади.
Қишлоқ аҳолисининг улуши 6,6 фоиздан 7 фоизга ошди.