Туркий давлатларнинг "Made in Turan" бренди тақдим этилди
Бокуда бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) иқтисодий форумида янги – "Made in Turan" бренди тақдим этилди. Бу ҳақда Озарбайжон франчайзинг ассоциацияси бошқаруви раиси Жамид Мовсумов маълум қилди, дея хабар беради Arbat.media.
“Ушбу
бренднинг асосий мақсади Тўрон мамлакатларида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг
брендингига ўтишдан иборатдир. Туркий давлатлардаги компанияларнинг бу
борада мақсадлари бор. Тегишли давлатларнинг божхона ташкилотлари билан ҳам
музокаралар олиб борамиз. Мақсадимиз – "Made in Turan" бренди учун
алоҳида имтиёзлар олиш ва махсус экспорт имкониятларини яратиш”, — деди Мовсумов.
Унинг таъкидлашича, форум туркий давлатлар ўртасидаги мавжуд
бозор ва сармоявий имкониятларни ўрганиш, брендларнинг халқаро муҳитга
интеграциялашувини ташкил этиш ва компаниялар ўртасида тижорат алоқаларини
ривожлантиришга хизмат
қилади.