17.09.2025 11:44
31

Тўқаев ядро уруши хавфи ортиб бораётганидан хавотирда

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмард Тўқаев Остонада бўлиб ўтаётган Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VIII қурултойида нутқ сўзлаб, кун сайин ядровий можаро эҳтимоли ошиб бораётганидан жиддий хавотир билдирди. У ўз сўзида Армагеддон (охирзамон уруши)нинг олдини олиш учун диний етакчиларни бирлашишга ва сиёсий арбобларга муҳим қарорларни жуда чуқур ўйлаб қабул қилишга чақирган.

"Айни дамда ядровий уруш хавфи ортиб бормоқда. Бундай "Армагеддон" эҳтимоли экспертлар томонидан сўнгги ўн йилларда энг юқори даражасига етди, дея баҳоланяпти. Афсуски, дунёда конструктив ташаббуслар ва тарангликни юмшатиш сиёсати ўрнига, қарама-қаршиликка асосланган фикрлаш авж олмоқда. Геосиёсий жараёнларда чуқур жарлик пайдо бўлмоқда, ижтимоий таранглик ўсиб бормоқда", деган у.

Бундан ташқари, Қозоғистон раҳбари сунъий интеллект (СИ) тизимлари учун алоҳида ахлоқ кодексини ишлаб чиқиш мақсадида динлараро комиссия тузишни таклиф этган. 

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.