25.03.2025 13:39
549
Тожикистонда Рамазон ҳайити 30 март куни нишонланиши мумкин
Тожикистонда жорий йилда Рамазон ойининг 29 кун давом этиши кутилмоқда, Рамазон ҳайити эса 30 март куни нишонланиши мумкин. Бу ҳақда Тожикистон Диний ишлар қўмитаси “Азия-Плюс” нашрига маълум қилган.
Хабарда келтирилишича, Уламолар кенгаши 27 март куни йиғилиш ўтказиб, Рамазон ҳайити санаси бўйича якуний қарорни эълон қилади. Мутахассислар жорий йилда Ражаб ва Шаъбон ойларининг ҳар бири 30 кун давом этгани сабабли Рамазон ойининг 29 кун бўлиш эҳтимоли юқори эканлигини айтишмоқда.
Мазкур ҳолат фақат Тожикистонга хос эмас. “Минтақадаги барча давлатлар, жумладан, Саудия Арабистони ва бошқа мусулмон мамлакатлари ҳам шундай позицияни қўллаб-қувватламоқда”, дейилади Қўмита баёнотида.